Fevral 23, 2022

МАҲАЛЛА ЕТАКЧИЛАРИ УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

Конимех туманида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали томонидан маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренингда Республика ишчи гуруҳи аъзоси Ш.Давлатжонов ҳамда вилоят Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ходими А.Латипов томонидан “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори мазмун моҳияти, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш рейтинг тизими, давлат хизматчиларини доимий равишда малакасини ошириб бориш мақсадида ташкил қилинган ilm.argos.uz тизимидан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Машғулот давомида ҳар бир мавзу аниқ мисоллар орқали маҳалла етакчиларига тушунтирилиб, уларнинг иш фаолияти давомида фойдаланиши мумкин бўлган муҳим манбалар ва ресурслар тавсия этилди.

Семинар сўнгида маҳалла етакчилари билан савол-жавоблар ўтказилиб, барча саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: