Қабул жараёнида Конимех тумани ҳокими М.Эгамқулов, туман прокуратураси, Туман ИИБ, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, ва маъсуллар иштирок этдилар.
Ўтказилган қабулда фуқаролар иш билан таъминланиш, ижтимоий ёрдам, уй-жой таъмири, ижтимоий ёрдамга мухтожлар учун белгиланган уй-жой олиш,
тадбиркорлик қилиш учун ер майдони ажратиш, йўл, сув таъминоти, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Мурожаатлар тегишли тартибда мутахассислар, ҳоким ёрдамчилари ва ўринбосарларига йўналтирилди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими топилган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қаноатлантирилди.
Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Конимех туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.