Hi, How Can We Help You?

Blog

Yanvar 20, 2022

1 ЯНВАРДАН АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛАРДАН 15 ТУРДАГИ ҲУЖЖАТ ВА МАЪЛУМОТЛАРНИ СЎРАШ ТАРТИБИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

 Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан аҳоли ва тадбиркорлардан 15 турдаги ҳужжат ва маълумотларни сўраш тартиби бекор қилинди. Бу борадаги «Давлат хизматларини кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони 2021 йилнинг июлида имзоланган эди.

Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларидан айрим ҳужжат ва маълумотларни талаб қилиш тартиби бекор қилинди.

Қуйидаги ҳужжатларни:

-молиявий ҳисоботлар нусхалари;

-жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномалар;

-ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни сўраш бекор бўлади.

Қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни:

-тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари;

-лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотлар;

-давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотлар;

-қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

-кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотлар;

-жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотлар;

-олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари;

-жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотлар;

-жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотлар;

-фуқаро «ёшлар дафтари» ёки «аёллар дафтари»да мавжудлиги тўғрисида маълумотлар;

-ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотлар;

-олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни талаб қилиш бекор қилинади.

Бунда давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: