ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ КОНИМЕХДА ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНДИ
Унда асосан эътибор ёшлар ва катта ёш вакилларининг муаммо ва масалалари ечими ҳамда таклифларига қаратилди. Фуқаролар томонидан 30 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан моддий ёрдам, имтиёзли кредит, ишга жойлашиш, уй-жой ажратиш, нафақа пули чиқишида ва болалар ўйингоҳини ташкил этишда амалий ёрдам бериш, таълим кредити, тикув машинаси билан таъминлашда ёрдам бериш каби мурожаатлар билдирилди. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.
-Мурожаатим тез ҳал этилганидан жуда хурсанд бўлдим,-дейди “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Замира Бобоқулова. -Ушбу қабулда тикувчилик фаолиятимни йўлга қўйиш мақсадида тикув машинасига эҳтиёжим борлигини билдирган эдим. Шу вақтнинг ўзида менга ўзим истаган тикув машинасини қўлимга тутқазишди. Эндиликда мен яна бир кишини иш билан таъминлайман.
“Тўққизтепа” маҳалласида яшовчи Шаҳло Юсуповага инкубатор, “Дўстлик” маҳалласидан Ҳаловат Боромовага эса тукув машинаси берилди.
Худди шунингдек, муддат талаб қиладиган муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига топшириқлар берилди.
Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.
Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.