Танловни Конимех тумани ҳокимининг маслаҳатчиси, С.Написова очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади. Ўзининг иқтидори, аъло хулқи ва ташаббускорлиги билан танилган бир қанча номзодлар қуйидаги йўналишлар бўйича беллашишди.
– Адабиёт йўналиши;
– Санъат йўналиши;
– Маданият йўналиши;
– Таълим йўналиши;
– Фан йўналиши;
– Спорт йўналиши;
– Жамоатчилик йўналиши.
Танловда 7 йўналиш бўйича 15 нафар номзод қизларнинг эришган ютуқлари ва ижодий ишлари ўрганиб чиқилди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан “Зулфия” номидаги Давлат мукофотини янада ривожлантиришга, унинг қамровни кенгайтиришга доир бир қатор чора-тадбирлар белгилаб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз шу кунгача туманимиздан икки нафар қизимиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлган.
Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.