Ёшлар – келажак таянчи
https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati
Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшларга бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ.
Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Мамлакатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда.
Хусусан, Жорий йилининг 16 октябр куни Навоий вилоят Ёшлар ишлари агентлиги “Ёшлар жамғармаси” ҳисобидан Конимех туманидаги “Ёшлар дафтари” га киритилган 20 нафар ишсиз ёшларга ўз-ўзини бандлигини таъминлаш мақсадида мотокультиваторлар берилди.
Конимех тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.