Конимех туманида Ёшлар дафтаридан чиқарилган ёшларни мониторинг қилиш ишчи гуруҳи тузилиб, маҳаллабай ўрганилмоқда. Конимех туманида жами 0-30 ёшдаги 18 минг 920 нафар, 18-30 ёшдаги 6 минг 672 нафар ёшлар мавжуд.
Ушбу ёшларнинг 2 238 нафари (48 фоиз) давлат, нодавлат, хусусий сектор ва таълим соҳасида расман банд ҳисобланади.
Бугунги кунга қадар 15 та маҳаллаларда ўрганиш лозим бўлган 4 434 нафар ёшларнинг барчаси (100 фоиз) билан бирма-бир мулоқот қилиниб, шундан, “Ёшлар дафтари”га 2021 йил 23 июль ҳолатига 807 нафар (18 фоиз) ёшлар киритилди. Кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида 2021 йил
15 август ҳолатига 801 нафар (99,2 фоиз) ёшлар дафтардан чиқарилди. Ҳозирда туман бўйича 6 нафар (0,8 фоиз) ёшлар “Ёшлар дафтари”да қолмоқда. “Ёшлар дафтари” дан чиқарилган ёшларнинг 150 нафари
(20 фоиз) доимий иш ўринларига жойлаштирилди;
442 нафарига (55 фоиз) 9 млрд. сўм (ўртача ҳар бир ёшга
20 млн. 362 минг сўмдан) имтиёзли кредитлар ажратилди;
1 нафар (0,13 фоиз) “Устоз-шогирд” йўналиши бўйича;
144 нафар (16 фоиз) ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари харид қилиш учун 249 млн. 800 минг сўм (ўртача ҳар бир ёшга 1 млн. 700 мингдан);
15 нафар (1,5 фоиз) ёшлар сафарбарлик чақирув резервига юбориш учун 76 млн. 900 минг сўм (ўртача ҳар бир ёшга 5 млн. 200 мингдан);
1 нафар (0,13 фоиз) ёшларга уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун 1 млн. 960 минг сўм;
3 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммаларини тўлаб бериш учун 7 млн. 764 минг сўм (ўртача ҳар бир ёшга 2 млн. 588 мингдан);
1 нафар ёшларнинг даволаниш харажатларини қоплаб бериш учун 12 млн. сўм.;
2 нафар ёшларнинг турар жой ижарасини қоплаб бериш учун 435 минг. сўм;
42 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 50 млн. 400 минг сўм ажратиб берилди (ўртача ҳар бир ёшга 1 млн. 200 мингдан);
Бундан ташқари 200 нафар ёшларнинг истеъдодини қўллаб-қувватлаш учун 64 млн. 480 минг сўм (ўртача ҳар бир ёшга 273 мингдан).