Fevral 16, 2021

Konimex tuman hokimining 2021-yil 9-febraldagi № Q-30 sonli qarori

NAVOIY VILOYATI KONIMEX TUMANI HOKIMINING

Q A R O R I

 

 

        Қ-30-сон                                                                                     « 9 » февраль 2021 йил

 

 

Туманда транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини

ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг   6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг    17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли ва 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир  чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли қарорларига мувофиқ Конимех туманида транспорт воситаларининг 2021 йилда  мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказиш мақсадида

Қ  А  Р  О  Р      Қ  И  Л  А  М  А  Н :

  1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
  2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга
тиркамалар –  бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади;

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан катъий назар, уларни  ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган  йилдан қатъий назар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган  (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

4.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш  ҳақида”ги 54-сонли  қарорининг
3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

  1. Мазкур қарорнинг 3-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта – 1 март – 30 июнда;

иккинчи марта – 1 сентябрь – 31 октябрда ўтказилади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги  мазкур қарор билан тасдиқланган мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали бўйича  1 март – 30 июнгача  ўтказилади.

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситасини навбатдаги техник кўрикка  қўйиш санаси жорий кўздан кечириш пайтида   ДЙҲХХ органлари ходимлари томонидан белгиланади.

Техник кўрикни бир текис ўтказиш мақсадида ДЙҲХХ органлари жадваллар тузиши ва 1 январь – 31 августгача бўлган даврда транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этишнинг аниқ саналари (ойлари) ни   белгилаши мумкин;

Транспорт воситалари эгалари томонидан транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикка ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган муддатда кечиктирмай тақдим этишлари шарт.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар   Маҳкамасининг   2017  йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг  техник ҳолати тадбиркорлик  субъектлари-юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда;

зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига,  асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутаҳассисларга эга бўлган ташкилотларда;

техник хизмат кўрсатиш станциялари (кейинги ўринда ТХС деб юритилади)да;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;

Навоий вилояти РИБ ЙҲХБ томонидан ўрнатилган техник назорат постларида ўтказилади.

Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари Навоий вилояти РИБ ЙҲХБ ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.

  1. Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказадиган (вақтинча рўйхатдан ўтказадиган) жойдаги;

ТХСда;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБнинг диагностика станцияларида;

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари томонидан белгиланган техник назорат постларида;

транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган жамоавий гараж ҳудудида, автомобиллар тўхташ  жойларида;

жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг  техник регламентлар ёки стандартлар талабига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик  субъектлари-юридик шахслар (кейинги ўринларда Субъектлар деб аталади) томонидан (жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари) ўтказилади.

Бунда ТХС ва Субъектлар томонидан кўрсатилган хизматлар учун қатъий белгиланган нархларни белгилашлари ва ДЙҲХХ органлари билан ҳамкорлик  қилишлари зарурлиги кўрсатиб ўтилсин.

  1. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги  Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги  54-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.
  2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари  ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари   техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текшириш;

газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўздан кечиришда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.

  1. Туман Ички ишлар бўлими (Б.Курбонов) га:

тадбиркорлик  субъектлари-юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш амалиёти ва самарадорлигининг доимий мониторингини ва ҳар томонлама таҳлил қилиб борилишини таъминласин;

мазкур қарорнинг мақсади ва мазмуни, шу жумладан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш  тартибини туман газетасида кенг ёритишни ташкил қилсин;

туман Ички Ишлар бўлими йўл ҳаракати ҳавфсизлиги гуруҳига мазкур қарорнинг ижроси натижалари бўйича 2021 йил 10 ноябрга қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.

  1. Мазкур қарор “Кенимех Таны” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

13.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

  1. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р. Холмуминовга, ижросини ташкил этиш туман  Ички Ишлар бўлими  бошлиғи Б.Курбонов зиммаларига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                    М.Эгамқулов

 

 

 

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: