Aziz shifokorlar, tibbiyot sohasining fidoyilari!
Mamlakatimizda jamiyatimizning barcha javhalari singari tibbiyot tizimida amalga oshirilayotgan keng ko‘lamli islohotlar xalqimiz salomatligini mustahkamlash, profilaktika, diagnostika va davolash ishlari samaradorligini oshirishda muhim omil bo‘lyapdi. 2006 yil 12 sentyabrda qabul qilingan “O‘zbekiston Respublikasi tibbiyot xodimlari kunini belgilash to‘g‘risida” qonunga muvofiq mamlakatimizda noyabr oyining ikkinchi yakshanbasi shifokorlarning kasb bayrami kuni sifatida har yili tantanali nishonlanib kelinadi.
Azaldan o‘zining bilimi, iste’dod va mahorati, ko‘z nuri va butun borlig‘ini insonlar salomatligini saqlashdek zahmatli va ezgu ishga bag‘ishlagan Sizdek sahovatli kasb egalarini “Tibbiyot xodimlari kuni” – kasb bayramingiz munosabati bilan chin dildan, samimiy muborakbod etaman!
Xalqimiz sizlarni dunyodagi eng ulug‘ kasb egalari, muqaddas qasamyodiga sodiq, o‘z ishiga fidoyi insonlar deb biladi va mashaqqatli mehnatingizni yuksak qadrlaydi.
Qadrli shifokorlar, hurmatli tibbiyot xodimlari!
Kasbingizda sharaf va mas’uliyat birdek ekanligi bois jamiyat hayotidagi beqiyos o‘rninigizni e’tirof etgan holda, Siz azizlarni “Tibbiyot xodimlari kuni” bayrami bilan yana bir bor muborakbod etib, mehnat jamoalaringiz va xonadonlaringizga tinchlik-totuvlik, dasturxonlaringizga qut-baraka, el salomatligi yo‘lidagi mashaqqatli faoliyatingizda kuch va shijoat tilayman!
Qo‘lingiz dard ko‘rmasin, doimo sog‘-omon bo‘ling, aziz shifokorlar!
Konimex tumani buyicha 2023 yilda o‘tkazilgan Tashabbusli byudjet dasturi doirasida umumiy qiymati 5.100 mlrd.so‘mlik 6 ta takliflar g‘olib deb topilgan. Jumladan, 1 ta umumta’lim maktabini ta’mirlash, 1 ta ichimlik suvi tizimini yaxshilash, 3 ta sog‘liqni saqlash muassasalarini ta’mirlash va 1 ta boshqa ta’lim muassasalarini ta’mirlash va jixozlash takliflari g‘olib deb topilgan.
Shuningdek, “Mening yo‘lim” loyihasida bildirilgan jamoatchilik fikri asosida qiymati 1631,8 mln.so‘mlik 2 ta takliflar g‘olib deb topilgan.
Bugungi kunda loyiha tashkilotlari aniqlanib, smeta xujjatlari tayyorlanmoqda.
Konimex tumani hokimligi axborot xizmati.
Websayt/Telegram/facebook/instagra (http://konimexrasmiy@gmail.com/)
Кутубхона миллий мафкурани шакллантириш, жамиятда юқори маънавий қадриятларни қарор топтириш, ёшларда бой маданий меросга ҳурмат, тарихий анъаналарга, Ватанга муҳаббат, шахснинг ижодий ривожланишда ва мустаҳкам оилани шакллантиришда муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарорида”ги қарорида ҳар йили 21 май кутубхоначилар куни байрамини нишонлаш белгиланди.
Шу муносабат билан бугун 1-сонли умумтаълим мактабида “Китоб маънавият кўзгуси” номли давра сухбати ўтказилди.
Унда Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Э.Исламов, туман Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Д.Бердиалиева ҳамда умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган кутубхоначилар иштирок этдилар.
Туман ҳокими тадбир иштирокчиларини сана муносабати билан муборакбод этиб, китобхонларни китобга жалб қилиш, мутолаа маданиятини мустаҳкамлаш ёш авлодни китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада ошириш йўлида куч-ғайрат, шижоаат тилади.
Тадбир сўнггида соҳа ходимлари кўп йиллик ҳалол меҳнати ва ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга қўшгаётган ҳиссаси учун туман ҳокимининг ташшаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирланди.
Konimex tumanidagi 2-umumiy o‘rta taʼlim maktabida O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi aʼzosi, shoir, yozuvchi va dramaturg, adib Mengliboy Muradov xotirasiga bag‘ishlab ijodiyot xonasi tashkil etildi.
Tadbirda Konimex tumani hokimi Ruslan Ro‘ziyev, viloyat Yozuvchilar uyushmasi rahbari B.Sadriddinov, shoirning yaqinlari va keng jamoatchilik vakillari ishtirok etishdi.
Bu yerda yozuvchi asarlari, uning shaxsiy kutubxonasidan keltirilgan kitoblar, surat va portretlar saqlanmoqda.
– Mazkur ijodiyot xonasi tuman hokimi, maktab maʼmuriyati va farzandlari tashabbusi bilan tashkil etildi, – deydi yozuvchining qizi Ro‘zigul Muradova. – Buning uchun otamning barcha yaqinlari nomidan minnatdorlik bildiraman. Ijodiyot xonasi o‘quvchilar uchun qiziqarli bo‘lgan, ularning tarixga, adabiyotga mehrini oshirish, tasavvurlarini boyitish uchun xizmat qiladigan ashyolar bilan to‘ldirib boryapmiz.
Otamning kitobga muhabbati boshqacha edi. Shuning uchun ijodiyot xonasiga kitoblar javonini keltirdik. Bu javonda yozuvchi yaratgan kitoblar, u sevib o‘qigan oʼzbek va jahon adabiyoti durdonalari joylashgan.
Shuningdek, Mengliboy Muradov hayoti va ijodi aks etgan fotosuratlar, asarlari qahramonlarining portretlari ham o‘rin olgan. Oʼzbek adabiyotiga yangicha ruh olib kirgan romanlar, buyuk ajdodlarimiz hayoti va ibratli faoliyatiga oid tarixiy asarlar yaratgan Mengliboy Muradov kitobxonlar qalbida mangu yashaydi.
Uning xotirasini abadiylashtirish maqsadida boshlangan ishlar xayrli bo‘lib, o‘sib kelayotgan yosh avlod tarbiyasida muhim rol o‘ynaydi.
Эндиликда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар 2023 йилдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» порталида овоз бериш йўли билан аниқланади. Бунда ҳар бир маҳаллада 8 млрд сўмдан ошмаган лойиҳалар пакети шакллантирилади.
Унга кўра, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар 2023 йилдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» порталида овоз бериш йўли билан аниқланади.
Ҳар бир маҳаллада умумий қиймати 8 млрд сўмдан ошмаган ҳамда таркибида бир нечта тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган лойиҳалар пакети шакллантирилади.
Дастурлар доирасида жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёни — ҳар йили ноябрь-декабрь ойларида (2023 йил учун, истисно тариқасида, 2023 йил май ойида) ўтказилади.
Жараён 3 та босқичда ташкил этилади:
- 1-босқичда — порталда лойиҳалар тўплами шакллантирилади;
- 2-босқичда — шакллантирилган лойиҳалар тўплами саралаб олинади;
- 3-босқичда — саралаш босқичидан ўтган лойиҳалар тўпламларига овоз берилади.
Ғолиб маҳаллалар (қишлоқлар) овоз бериш жараёни бошланишидан аввал кенг жамоатчиликка эълон қилинган ҳолда қуйидаги усуллардан бири орқали аниқланади:
- лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонидан келиб чиқиб;
- аҳолиси сони кам бўлган маҳаллаларга (қишлоқларга) тузатиш коэффициентини қўллаган ҳолда лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонидан келиб чиқиб.
Овоз бериш жараёни якунларига кўра ҳар бир туман (шаҳар) учун жамғармада шакллантирилган маблағлар доирасида энг юқори кўрсаткични эгаллаган лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилади.
Бунда лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилиши учун камида 100 та овоз тўплаши лозим.
Овоз бериш якунлангандан сўнг 3 кунда ғолиб деб топилган лойиҳалар тўпламини амалга ошириш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилади ҳамда жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича туман (шаҳар) сахсус комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинади.
Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан 3 кунда лойиҳалар учун манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағлар ўтказиб берилади.
Ҳар йил якунлари бўйича жамоатчилик фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш билан боғлиқ жараёнларда фаол иштирок этган фуқаролар рағбатлантириб борилади.
O‘zbekiston Respublikasi “Ochiq byudjet” portalida “Mening yo‘lim” loyihasi yakuniga yetdi.
Natijalarga ko‘ra Konimex tumanidagi
– Hayotobod 2-ko‘chasi; 756 875 000 so‘m.
– Yangig‘azg‘on Ovulininig ichki ko‘chalarini ta’mirlash bo‘yicha joylashtirilgan loyihalar g‘olib bo‘lishdi. 875 000 000 so‘m.
Ushbu loyihalarni amalga oshirish uchun 1 mlrd 500 mln so‘m ajratilgan.
Konimex tumani hokimligi axborot xizmati.
Websayt/Telegram/facebook/instagra (http://konimexrasmiy@gmail.com/)
Ижтимоий тармоқларнинг бирида Конимех тумани ободонлаштириш бўлими 300 миллионга 20 та гул вазасини сотиб олгани, шартнома имзолангани, вазаларни етказиш учун қандайдир дўконлар эмас, 2 та қурилиш фирмалари рақобатлашгани, тендерда ҳеч бир иштирокчи бир сўм ҳам камайтирмаганлиги ҳақида сўз борган.
Бу ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ва тегишли мутасаддилар иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш ишлари якунига етгач тўлиқ маълумот берилади.
Халқимизнинг тарихий меросини, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида шукроналик ҳисси, тинчликнинг қадрига етиш, боқимандалик кайфиятидан қутилиб, ҳалол меҳнат қилиб рўзғор тебратиш рухиятини шакллантириш, фарзандлар тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, оилани муқаддас даргоҳ эканлигини қалбдан ҳис эттириш, шунингдек, яқин қўшничилик, миллартараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича “Келажагимиз – яхши ниятимизга боғлиқ” шиори остида ҳар бир туман (шаҳар), ҳар бир маҳалла миқёсида махнавий-маърифий тадбирларни амалга оширилмоқда.
Ҳозирда “Оққўрғон тумани тажрибаси” асосида Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида аҳоли муаммоларни ўрганиш, ижтимоий соҳаларда мавжуд камчиликларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилди. Шу ўринда ижтимоий-иқтисодий вазифалар билан бир қаторда, маънавий маърифий тадбирларга ҳам кенг эътибор қаратилмоқда. Буни алоҳида “Навбаҳор тумани тажрибаси” дея эътироф этишимиз мумкин.
“Навбаҳор тумани тажрибаси” асосида Навоий вилояти Халқ қабулонаси мудири Ф.Б.Қувондивоқнинг ташаббуси билан Конимех тумани Касб-хунар мактабида “Сен етим эмассан” ўзбекфильми, “Шўртепа” МФЙ, “Тўққизтепа” МФЙ, “Кўкча” МФЙ, “Бирлик” МФЙ ларда “Андишали келинчак”, “Наврўз” МФЙда “Чимилдиқ”, “Дўстлик” МФЙда “Жайдари келин” каби спекталлар намойиш этилди.
Ушбу тадбирларда фуқаролармизни ҳалол меҳнат қилиш, шукроналик, оила мустаҳкамлигига, ота-оналарга ғамҳўрлик қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш, миллий урф-одатлармизни давом эттириш бўйича жонли тарғибот ишлари олиб борилди.
Конимех тумани
Халқ қабулхонаси мудири Н.Каримов