Ҳозирги пайтда ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилик гувоҳномаларни алмаштириш муддати яқинлашиб ушбу ҳайдовчилик гувоҳномаларни алмаштириш учун фуқароларимиз томонидан давлат хизматлари марказларида кўплаб навбат кутишлиги оқибатида фуқароларимиз томонидан норозилик келиб чиқишга сабаб бўлаётган эди.
Ушбу масалада давлат органлари ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ҳайдовчи ходимлардан ҳайдовчилик гувоҳномани алмаштириш муддати ўтиб кетган тақдирда қандай чоралар кўрилиши тўғрисида марказга кўплаб саволлар келиб тушмоқда.
Ушбу саволга қўйидагича жавоб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
12 апрелдаги “Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” №178-сон Қарори билан қўйидагилар белгиланди.
Агарда сизнинг ҳайдовчилик гувоҳномангиз 2010 йилгача бўлган даврда олган бўлсангиз — 2023 йил 31 мартга қадар;
– 2010 йилдан 2012 йилгача бўлган даврда олган бўлсангиз
2023 йил 30 июнга қадар;
– 2013 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда олган бўлсангиз
2023 йил 30 сентябрга қадар;
– 2015 йилдан кейин берилганлари — 2023 йил 31 декабрга қадар муддатларда мажбурий тартибда амалга оширилиши;
Шунингдек, 2010 йилгача бўлган даврда берилган ҳайдовчилик гувоҳномалар 2023 йил 1 апрелдан;
-2010 — 2012 йилларда берилганларига— 2023 йил 1 июлдан;
-2013 — 2015 йилларда берилганларига — 2023 йил 1 октябрдан;
-2015 йилдан кейин берилганларига — 2024 йил 1 январдан ҳайдовчилик гувоҳнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланишлиги белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, ҳайдовчилик гувоҳномани янгисига алмаштиришда сизга янада қулайликлар яратилиб 2023 йил 30 январдан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳноманисини уйдан туриб ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали олиш мумкинлиги;
Бунинг учун my.gov.uz орқали буюртма берилиб,
бунда:
бўш қаторлар ўзингизга тегишли шахсий маълумотлар билан тўлдирилишлиги;
тегишли бандлар танланишлиги;
янги ҳайдовчилик гувоҳномаси етказиб бериладиган манзил кўрсатилиши;
Мобил телефон ёки компьютер орқали шахсий имзо қўйишлиги;
Сўнги қадамда инвойс шаклланиб, БҲМнинг 70 фоизи (210 минг сўм) миқдорида, почта хизмати учун эса 25 минг сўм тўлов қилинишлиги;
Марказ ходими буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизматига тақдим этишлиги.
Гувоҳнома почта хизмати томонидан 2 иш кунида манзил бўйича етказилади. Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон олиниб, янгиси берилиши;
Почта хизмати эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни ДХМга топширишлиги белгилаб қўйилган.
Конимех туман адлия бўлими
Юридик хизмат кўрсатиш марказ
бошлиғи О.Улугов