Yanvar 20, 2023

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 

Ижтимоий тармоқларнинг бирида менинг боқувчим йўқ ёлғиз онаман икки нафар фарзандларим бор ҳозирги кунди ишсизман шароитим ҳам вазиятим ҳам оғир деган мазмундаги мурожаатига Конимех тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий муносабати.

Айтпенбетова Лаззат Шарибековна 1971 йил 6- февралда Конимех туманида туғилган. Миллати қозоқ. Турмушидан ажрашган 2 нафар фарзанди бор.

Айтпенбетова Лаззат Шарибековна 1993 йил НДПИ нинг бошланғич таълим йўналишини тугатган. Шундан сўнг тумандаги 2-сонли ҳамда 36 сонли мактабларда бошланғич таълим ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 2006 йилдан 2022 йил апрел ойига қадар 22-сонли мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб фаолият юритган.

Фуқаро Айтпенбетова Лаззат Шарибековнанинг доимий равишда уй-жой билан таъминлашни сўраб қилган мурожаатига асосан 2 нафар фарзанди билан ижарада яшаганлиги, боқувчиси йўқлиги сабабли фуқарога 2020 йилда давлат томонидан бепул уй олиб берилган. Шунга қадар фуқаро Бирлик МФЙ Ибн Сино кўчасида Ниязкулова Ойдинга тегишли бўлган хонадонда ижарада яшаб келган. 2020 йилдан бошлаб эса Дўстлик МФЙ Бунёдкор кўчасида яшайди.

Фуқаро Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшаш давомида мунтазам равишда оилавий аҳволининг оғирлигини, боқувчисининг йўқлигини айтиб, бир марталик моддий ёрдамлар сўраб келган. Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда 4-сектор томонидан фуқарога мамлакатимизнинг шонли саналарида ҳамда бошқа вақтларда ҳам бепул озиқ-овқат маҳсулотлари (ун, мой, шакар, гўшт, чой, макарон, сариёғ, конфет) ва бошқа кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари бепул етказиб берилган.

Шунингдек, фуқаро 2020-2021 йилларда коммунал тўловларини тўлашда ҳам қийинчиликларга дуч келаётганлигини, ўзининг ва қизининг номида кредит бўлганлиги сабабли, олган маошини ортиролмаганлигини айтиб, коммунал тўловларини тўлаб беришда ҳам амалий ёрдам сўраганлиги боис, 4- сектор томонидан газ, электр-энергия ҳамда вай-файлари учун ҳам 500 минг сўм миқдорда амалий ёрдам берилиб, коммунал тўлови тўлаб берилган.

Шунингдек, ИИБ бошлиғи А.Раджабов ҳам фуқаро Л.Айтпенбетовага жорий йилнинг сентябр ойида 2 нафар фарзандини ташлаб, Қозоғистон Республикасига вақтинча ишлаш учун кетганида ҳам 3 млн сўм йўл ҳаққи ҳамда уйининг коммунал тўловлари учун 1млн 500 минг сўм тўлаб берган. Шу билан бир қаторда туман ҳокими Р.Рўзиев ҳам фуқаронинг оилавий шароитини инобатга олиб, ҳомийларни жалб этган ҳолда фуқаронинг 2 нафар фарзанди учун бепул озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берган. Бу каби ёрдамлар туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Написова томонидан ҳам амалга оширилиб, фуқарога 1 халта ун ҳамда “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 1млн 200 минг сўм бир марталик моддий ёрдамлар ажратилган.

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари У.Мавлянов фуқаронинг қизи А.Садиковани оилавий шароитини инобатга олиб, 6 ой давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этиб, имкон қадар бандлигини таъминлаб келган.

Шунингдек, Л.Айтпенбетова жорий йилнинг ноябр ойида туман ҳокими қабулида бўлиб, яшаб турган уйи таъмирталаб аҳволдалигини, таъмирлаш учун қурилиш материаллари олиб беришда амалий ёрдам сўраганлиги боис, 23 декабр куни 18 дона шифер, ва 6 метрлик 10 дона поллик тахта берилган.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: