Hi, How Can We Help You?

Blog

Yanvar 12, 2023

ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ АСОСИДА ШАКЛЛАНГАН “ФУҚАРОЛАР ТАШАББУСИ ЖАМҒАРМАСИ” ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

2022 йил давомида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирлар учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” орқали амалга оширилган ишлар тўғрисида

Ҳаммамизга маълумки 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар) ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгиланган.

Шунга асосан 2022 йилда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш учун туман ҳокимлиги қошидаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 3 394,8 млн. сўм миқдорида маблағ режалаштирилиб, шундан маблағлар тўлиқ миқдорда фуқаролар ташаббус жамғармасига ўтказиб берилди. Бундан ташқари 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 465,6 млн. сўм, 2022 йил 1-, 2-, 3-чорак якуни бўйича туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режасидан орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 30 фоиз миқдорида жами 975,2 млн. сўм маблағ йўналтирилди. 2023 йилнинг 1 январ ҳолатига жамғарманинг ҳисоб рақамидаги қолдиқ 693,2 млн. сўмни ташкил қилган.

Фуқаролар томонидан ўз худудидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича openbudget.uz ахборот портали орқали 2 босқичда 222 та таклифлар билдиришган. Шундан 4 та таклифлар ғолиб деб топилган.

Тўпланган овозлар натижаси бўйича Мактабгача таълим тизими бўйича 2 та таклиф учун 1300,0 млн сўм, соғлиқни сақлаш соҳасида 1 та таклиф учун 500,0 млн сўм, ўрта маҳсус таълим соҳаси бўйича 1 та  таклиф учун  980,0 млн сўм жами бўлиб 4 та таклифлар учун 2780,0 млн сўм маблағлар  ҳар битта ғолиб деб топилган таклифлар учун алоҳида ҳисоб рақамлар очилиб, маблағлар молиялаштириб берилган.

Шундан 1 та лойиҳа бўйича ташаббус якунланиб, қолган 3 та лойиҳа бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

 

✅Конимех тумани ҳокимлиги ахборот хизмати (https://t.me/konimex_tumani_axborot_xizmati)

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: