Dekabr 6, 2022

КОНИМЕХДА ПИСТА ЁҒИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РЕЖАСИ ТУЗИЛМОҚДА

 

Конимех туманида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада ҳамкорлик қилиш, қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича кўплаб давлатлардан инвесторлар жалб этилмоқда.

Буғдойдан бўшаган ерларга писта экиш орқали писта ёғи ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида ШҲТнинг вакиллари хитойлик Донг Фуҳаи ва Озарбайжонлик Улви Алиевларни туман ҳокими Р.Рўзиев қабул қилди.

Мазкур компания томонидан писта ёғи ишлаб чиқариш заводини қуриш орқали 2,0 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши ҳамда 100 та янги иш ўринлари яратиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Туман ҳокими Руслан Рўзиев хитойлик инвесторларнинг фаолият олиб боришида кўмак кўрсатиб, қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Суҳбат қизғин савол жавобларга бой бўлди. Учрашув сўнгида инвесторлар туман ҳокимига илиқ қабул учун миннатдорчилик изҳор этиб, келажакда алоқаларни янада мустаҳкамлаш, туман иқтисодиётини ривожлантиришда зарур шароитлар яратиб беришга тайёр эканлигини билдирди.

Конимех тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: