Oktabr 13, 2022

НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ

 

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, аҳолида мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан Конимех туманида сайёр қабул ўтказилди.

Тадбир тумандаги “Тўққизтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.

Сайёр қабулда Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев, вилоят ИИБ бошлиғи А.Тасбаев, вилоят ҳарбий прокурори, туман сектор раҳбарлари, корхоналар, муассасалар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва фуқаролар иштирок этишди.

Сайёр қабул жараёнида аҳоли ўзларининг қизиқтирган саволлари ва муаммолари билан мурожаат қилиб, керакли тавсияларни олдилар.

Келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида тумандаги 46 та ташкилот, бирлашма, муассасалар ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, қурилиш корхоналари, тижорат банклари ўзларининг жами 198 та мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ярмаркада 70 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, уларнинг 7 нафари ўзларига маъқул бўлган иш ўринларига жойлашиш учун йўлланмалар олишди. 15 нафар фуқаро касб-ҳунар ўрганишлари учун ўқув марказларига йўналтирилди.

Конимех тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: