Бугун Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, идора-ташкилот раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳамда ОАВ ҳодимлари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида:
–Туманда шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш бўйича ҳудудий дастурни тасдиқлаш ҳақида;
– Туманда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини ҳамда гендер тенглик ва оила масалаларини янада мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида;
– Туманда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида;
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-5152-сонли қарорига кўра туманда уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда кўп қаватли уй-жойларни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида;
-“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг туман мактабгача таълим ташкилотларидаги ижросини ўрганиш натижалари тўғрисида;
Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди ташкилот ҳодимларининг ҳисоботлари ва ахборотлари тингланди,
шундан сўнг, депутатлар фикр ҳамда мулохазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар.
Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.