May 11, 2022

ТУМАН ҲОКИМИ БОЗОР ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНДИ

Конимех тумани  ҳокими Р.Рўзиев, туман ҳокими ўринбосари У.Саитов ва тегишли масъуллар билан Конимех туманидаги деҳқон бозори, бозор ҳудудидаги умумий овқатланиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари фаолияти билан танишиш мақсадида мазкур савдо масканига келишди.

Туман раҳбари сотувчилар ва харидорлар билан суҳбатлашди. Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа кундалик эҳтиёж молларининг етарли захираси мавжудлиги хусусида гапириб, савдо, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, айниқса нарх-навони сунъий ошириб юбормаслик бўйича тавсияларини берди.

Учрашув чоғида туман ҳокими сотувчи ва тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ҳам ўрганди. Кўтарилган масалалар ечими бўйича эса мутасаддиларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Туман ҳокими ушбу бозорда қурилиш-ободонлаштириш ишларини амалга ошириш юзасидан масъулларнинг таклиф ва фикрларини тинглади.

 

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: