May 30, 2022

Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар (шу жумладан, эркаклар ва аёллар) бўйича дастлабки маълумотлар шаҳар ва қишлоқ аҳолисига ажратилган ҳолда шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар бўйича аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотлари 2024 йил 1 мартга қадар тайёрланади.

Аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотлари республика ва ҳудудлар бўйича белгиланган жадваллар шаклида 2025 йил 1 декабргача шакллантирилади.

Эълон қилинган маълумотлардан ташқари қўшимча маълумотлар фойдаланувчиларнинг сўровларига мувофиқ шакллантирилади.

Якуний натижалар бирламчи маълумотлар базасидан шакллантирилади.

Аҳолини рўйхатга олиш натижаларини чоп этиш Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан 2025 йил 1 декабргача расмий босма нашрларда, шунингдек, электрон манбаларда, фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун оммабоп нашрларда, (рисолалар, пресс-релизлар, атласлар, тақдимот материалларида ва бошқаларда), Қўмитанинг расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали эълон қилинади.

Қайта ишланган қоғоз кўринишидаги аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини сақлаш ва йўқ қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳамда аҳолини рўйхатга олишнинг йиғма ҳужжатлари қайта ишланганидан сўнг белгиланган тартибда доимий сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигига тақдим этилади.

 

May 23, 2022
 

Бугун Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгашининг қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, идора-ташкилот раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳамда ОАВ ҳодимлари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида:

Туманда шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш бўйича ҳудудий дастурни тасдиқлаш ҳақида;

– Туманда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини ҳамда гендер тенглик ва оила масалаларини янада мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида; 

– Туманда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида;

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги  “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-5152-сонли қарорига кўра туманда уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда кўп қаватли уй-жойларни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида;

-“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг туман мактабгача таълим ташкилотларидаги ижросини ўрганиш натижалари тўғрисида;

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди ташкилот ҳодимларининг ҳисоботлари ва ахборотлари тингланди,

шундан сўнг, депутатлар фикр ҳамда мулохазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар.

Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

May 20, 2022
 

Юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот инсон қадри учун хизмат қилмоғи лозим ва бу тамойил бугунги кунда олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Конимех туманида ҳам туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги сайёр қабул туман ҳокими, 1-Сектор раҳбари Руслан Рўзиев томонидан “Кўкча” маҳалласида ўтказилди.

Қабулда сектор раҳбарлари ва маҳаллалардаги ёрдамчилари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалланинг 25 га яқин фуқаролари иштирок этишди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари масъуллар иштирокида тингланиб, шу жойнинг ўзида кўриб чиқилди. Қабул давомида фуқароларнинг уй-жой расмийлаштируви, ишга жойлашиш, ичимлик суви, имтиёзли кредит, йўл ва бошқа масалалардаги 12 та мурожаати қабул қилинди. Мурожаатларнинг 6 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди.

 Келиб тушган мурожаатларнинг 3 тасига туман ҳокими ва масъуллар томонидан тушунтириш берилиб, кўтарилган масалалар келгусида амалга ошириладиган дастурлар доирасида ҳал этилиши билдирилди. Ижроси муддат ва масъуллар томонидан қўшимча ўрганиш талаб қиладиган 3 та мурожаатга муддатлар белгиланиб, масъулларга ижро учун йўналтирилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Албатта бу каби сайёр қабулларда аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш ва ҳал этиш орқали мавжуд муаммоларнинг бартараф этилиши, аҳолининг розилигини таъминлайди.

Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

May 11, 2022

Конимех тумани  ҳокими Р.Рўзиев, туман ҳокими ўринбосари У.Саитов ва тегишли масъуллар билан Конимех туманидаги деҳқон бозори, бозор ҳудудидаги умумий овқатланиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари фаолияти билан танишиш мақсадида мазкур савдо масканига келишди.

Туман раҳбари сотувчилар ва харидорлар билан суҳбатлашди. Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа кундалик эҳтиёж молларининг етарли захираси мавжудлиги хусусида гапириб, савдо, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, айниқса нарх-навони сунъий ошириб юбормаслик бўйича тавсияларини берди.

Учрашув чоғида туман ҳокими сотувчи ва тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ҳам ўрганди. Кўтарилган масалалар ечими бўйича эса мутасаддиларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Туман ҳокими ушбу бозорда қурилиш-ободонлаштириш ишларини амалга ошириш юзасидан масъулларнинг таклиф ва фикрларини тинглади.

 

May 11, 2022

Бугун, эрта тонгдан туман ҳокими Р.Рўзиев ва ҳоким ўринбосари С.Муратов биргаликда туманимизнинг тозалигига масъул бўлган тозалик, поклик олиб кириб, туманимизни файзли гўшалар қаторига қўшаётган қаҳрамонлар билан учрашди.

Даставвал ҳоким бошқарма ходимлари билан бирма-бир суҳбат олиб борди.  Шундан сўнг бошқарма биноси ҳолати билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида туман ҳокими томонидан ишчи хизматчиларнинг қўшимча таклифларини инобатга олиб, бошқарма биносини алмаштириш, ходимларини кийиниш хонаси билан таъминлаш таклифи лойиҳасини ишлаб чиқиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Муратов, Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари Ғ.Тухтаевларга юклади.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи томонидан моддий техника базаси таништирилди ва келгусида иш самарадорлигини ошириш борасида техника бўлган талаб ошиши ҳақидаги ўз таклифини билдириб, қўшимча транспорт воситасига эҳтиёж борлигини билдирди.

Мулоқот жараёнида Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев бошқарманинг барча ходимларига келгусидаги иш фаолиятларига алоқадор ҳар қандай масалалар юзасидан туман ҳокими қабулхонасига мурожаат қилишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

May 10, 2022

Конимех тумани ҳокими Р.Рўзиев биринчи иш кунини “Наврўз” маҳалласи ҳамда “яшил макон” аксияси доирасида ташкил этилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларнинг ҳолатини ўрганишдан бошлади

Конимех тумани ҳокими Р.Рўзиев 1-сектор худудидаги “Наврўз” маҳалласига ташриф буюрди ва вилоят халқ қабулхонаси раҳбари Ф.Қувондиқов билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти ҳамда маҳаллада олиб борилаётган қурилиш, бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, “Шўртепа” МФЙ худудида “Яшил макон” акцияси доирасида ташкил этилган умуммиллий лойиха асосида Конимех тумани ҳокимлиги, корхона, ташкилот ҳамда муассасалар ташаббуси билан тумандаги “Шўртепа” маҳалласи худудида атроф мухитни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш мақсадида етти гектар майдонга уч минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилган.
Туман ҳокими Р.Рўзиев ўша худудни кўздан кечирар экан кўчатларни ўз вақтида суғориш, ернинг озиқавий ҳолатини яхшилаш, бегона ўтларлардан тозалаш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмаларини бериб ўтди.

Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

May 10, 2022

 

Мамлакат фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар ҳар қандай давлат миллий статистикасининг муҳим қисми саналади. Бундай маълумотлар маълум вақт оралиғида аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари орқали тўпланади. Улар нафақат республика, балки Ер юзи аҳолисининг сони, ижтимоий ҳолати, даромадлари каби бир қанча муҳим ахборотларни ҳисоблаб боришга хизмат қилади.

Шу боис, Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш
2023 йил 1-25 ноябрь кунлари амалга оширилиши белгиланди.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини халқаро талабларга мос
ва сифатли ўтказиш учун картографик материалларнинг аниқлиги
муҳим ҳисобланади. Шу мақсадда, Давлат кадастр палатаси Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари тайёрланди.

Шунингдек, Давлат кадастр палатаси Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ҳокимликлари шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига кадастр
ва маҳалла органлари билан биргаликда аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни рақамлаш ишлари амалга оширилди.

Аҳолини рўйхатга олиш  мамлакат ҳудудида миллати, элатидан қатъий назар барча инсонларни бирлаштирадиган умуммиллий тадбир бўлиб, унинг ўтказилишидан барчамиз, сиёсий қарашларимиз ва ижтимоий мавқеимиздан қатъий назар бирдек манфаатдормиз. Боиси, мазкур йирик ижтимоий тадбир орқали, биринчи навбатда, жами аҳолининг  сони, фуқаролиги, никоҳ ҳолати, таълим даражаси, яшаш учун даромад манбалари, уйсизлар сони, уй хўжалинининг яшаш шароитлари каби бир қанча кўрсаткичлар бўйича бугунги кунда етарлича мавжуд бўлмаган маълумотлар базаси шакллантирилади. Шаҳарча, маҳалла, қишлоқ ва овуллар сони ҳамда уларнинг чегаралари, турар жойлар сони, улардаги мавжуд шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритилади.

 

Ушбу тадбирларнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, улар орқали нафақат ўзимиз, балки келажак авлод учун муҳим маълумотларни тўплашга эришамиз. Аҳолини рўйхатга олиш натижалари мамлакатимизнинг кейинги демографик ва ижтимоий сиёсатини белгилаш билан бирга, республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари ҳамда дастурларини тузишда кенг қўлланилади. Кейинги ўн йилликка мўлжалланган оилаларни қўллаб-қўвватлашга қаратилган ижтимоий дастурларни шакллантириш, шифохоналар, болалар боғчалари, мактаблар ва уй-жой қурилишини режалаштиришда фойдаланилади.

Бир сўз билан айтганда, аҳоли тўғрисида тўпланадиган маълумотлар барча соҳаларни ривожлантириб, мамлакатни янада тараққий эттиришга, жаҳон майдонида Янги Ўзбекистоннинг янгича қиёфасини акс эттирувчи омил бўлиб хизмат қилади.

 

 Статистика бўлими

 

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: