Aprel 27, 2022

ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАРГА ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

Ҳимояга муҳтож кишиларнинг реабилитация техник восита­лари ва протез-ортопедия маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш фаолиятимизнинг асосий мезонидир.

Конимех тумани тиббий-ижтимоий хизматлар бўлими томони­дан жорий йилнинг 4 ойи давомида ҳудуддаги ноги­ронлиги бўлган шахсларнинг 17 нафарига ногиронлик аравачалари берилган бўлса, 12 нафари эшитиш мослама­си, 7 нафари қўлтиқтаёқ,  36 нафари ҳасса, 21 нафари эса бошқа турдаги техник во­ситалар билан таъминланди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асо­сан рўйхатга олинган 47 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, но­гиронлиги бўлган шахсларга туман тиббий-ижти­моий хизматлар бўлими томонидан уларнинг яшаш жойида ижтимоий хизмат­лар кўрсатиб келинади. Шундан 30 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар бепул 15 хил турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, 4 хил турдаги тиббий-гигиеник воситалар билан таъминланмоқда.

“Моҳи рамазон” кунларида туман марказидаги “Шахнозабону” кафесида Навоий вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси ташаббуси билан туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ҳамда “Navoiy metall torg” МЧЖ, “Олий сифат сари” х/к раҳбари М.Абдураимовлар ҳомийлигида ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалардан 30 нафарига ифторлик қилиб берилди.

Шунингдек Тадбир давомида ётиқли бўлган ёлғиз кексалар ҳолидан ҳам хабар олиниб, кексаларга ифторлик таомлари тарқатилди.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: