Бугун Конимех туманида аҳоли турмуш даражасини яхшилаш мақсадида сезиларли ишлар амалга ошириляпти.
Хусусан, аввал ҳабар қилқанимиздек «Намунали кўча» лойиҳаси доирасида тумандаги «Наврўз» маҳаласидаги “Оқманғит”, “Ажинияз” , “Бердақ” кўчалари ва уйлари таъмирланмоқда.
Туман ҳокими Муратхан Эгамқулов мазкур кўчаларда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, бош-қош бўлмоқда.
Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳатлардан бири бу йўллардир. Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча жойларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мавжуд йўллар жорий ва капитал таъмирланиб, янги-янги йўллар барпо этилмоқда. Мазкур йўналишда туман ҳокимлиги томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Қурилиш-бунёдкорлик ишлари туман сектор раҳбарлари, барча мутасадди ташкилот ва корхоналар томонидан аҳиллик ва ҳамжиҳатликда жадаллик билан олиб борилмода.
Таъкидлаш жоизки, айни кунларда бевосита Конимех туман ҳокими кўмаги билан ушбу маҳалладаги 30 та хонадонда иссиқхоналар, 5 та хонадонга 25 қути асалари оиласи, 10 та хонадонга 200 тадан ортиқ товуқлар, 5 та хонадонга зотдор эчкилар етказиб берилди.
Туманда бошланган бу каби хайрли ишлар ҳаммамизнинг ҳаётимиз
ва келажагимизга дахлдорлигини, ҳаётимиз ва фарзандларимиз
келажагига бефарқ эмаслигимизни кўрсатиб турибди!
Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.