Yanvar 24, 2022

МУРОЖААТЛАРДА ОДАМЛАР ДАРДИ

Давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллий ҳокимликларга ва барча давлат идораларига аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича  усулида фаолият олиб бориш бўйича берилган кўрсатма асосида Конимех туманида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, туман ҳокимининг режали қабулларидан ташқари, туман ҳокими ва тегишли мутасатдиларнинг жойларга чиқиб аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнлари ҳам олиб борилмоқда.

Бугун эрта тонгдан иш фаолиятини бошлаган туман ҳокими М.Эгамқулов “Тўққиз тепа” маҳалласида  амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Даставвал  шу маҳалла биносида “Жазира Балнур Алнур” оилавий корхонаси томонидан ташкил этилган тадбиркор аёллар жамоаси билан учрашди. Бу ерда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тукувчилик, эркаклар ва аёллар салони фаолияти билан шуғилланишса, яна патир, чучвара, лағмон, ҳар-хил турлари сомсалар пиширилиб етказиб бериш хизмати ҳам йўлга қўйилганлигини кўрган  туман ҳокими ҳайратини яширмади ва яна қўшимча жиҳозлар олиб беришни ваъда қилди.

Шундан сўнг  маҳалланинг ички йўлларига шағал қопламалари ётқизиш жараёни билан танишган туман раҳбари  маҳаллабай йўналишда ижро этилиши белгиланган вазифаларни муддати ва сифатли ташкил этиш, газ, сув, электр ва бошқа режа асосида бажариладиган ишларнинг амалга оширилишида МФЙ раҳбарияти, ҳоким ёрдамчиси фаол бўлиши, ҳар бир хонадон эгаси ҳам ўз уйларининг ташқи ва ички ҳудудларини тартибга келтириш кераклиги хусусида тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Шунингдек, янги тайинланган ҳоким ёрдамчиси билан суҳбат қилиб, айни вақтда ишсиз бўлган 88 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш борасидаги режалари билан танишди.

– Маҳалланинг асосий драйвери чорвачилик ҳисобланади. Айни вақтда аҳолининг 70 фоиз қисмини хатловдан ўтказдик ва шу билан бирга уларнинг бандлигини таъминлаш дастурини ишлаб чиқмоқдамиз, – дейди ҳоким ёрдамчиси Хусан Раҳмонкулов.

Туман ҳокими хонадонларни кўздан кечирар экан, маҳаллада паррандачилик, чорвачилик  ҳамда иссиқхоналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Бунинг учун, аввало, ушбу йўналишда намунали иш ташкил қилинган маҳаллалар тажрибасини ўрганиш бўйича ҳоким ёрдамчиси ва маъсулларга вазифа юклади.

Конимех тумани ҳокимлиги матбуот ҳизмати.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: