Dekabr 30, 2022

КОНИМЕХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ТОМАНИДАН 2022 ЙИЛ  IV-ЧОРАК ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ХАРИДЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

 

Т/Р

 

СТИР

 

Махсулот тури

Шартнома рақами Шартнома тузилган   сана  

Сумма

 

Статья

 

Лот рақами

 

1

309287696 Бумага

офсетная

726805 22.10.2022 2250000 4252120 22111008846151
 

 

2

 

 

306693843

Услуга по текущему

ремонту транспортных

средств

 

 

744937

 

 

28.10.2022

 

 

6233000

 

 

4234100

 

 

22111008867829

 

 

3

 

 

309898370

Услуга по текущему

ремонту транспортных

средств

 

 

753580

 

 

31.10.2022

 

 

2399000

 

 

4234100

 

 

22111008878412

 

4

308965938 Линолеум 765579 05.11.2022 4000100 4252110 22111008891487
 

 

5

 

 

309898370

Услуга по текущему

ремонту транспортных

средств

 

 

778695

 

 

10.11.2022

 

 

3490000

 

 

4234100

 

 

22111008906376

 

 

6

 

 

306693843

Услуга по текущему

ремонту транспортных

средств

 

 

778990

 

 

10.11.2022

 

 

2484000

 

 

4234100

 

 

22111008906392

 

7

 

306693843

Услуга по замене

запчастей

автомобиля

 

886386

 

07.12.2022

 

3999700

 

4234100

 

221110081027929

 

 

8

 

 

309784846

Услуга по текущему

ремонту транспортных

средств

 

 

907428

 

 

11.12.2022

 

 

5200000.01

 

 

4234100

 

 

221110081056141

 

9

 

 

301554188

Услуга по текущему

ремонту транспортных

средств

 

 

907484

 

 

11.12.2022

 

 

2795000

 

 

4234100

 

 

221110081056148

 

10

 

306571440

Услуга по разработке

проектно-сметных

работ

 

909777

 

12.12.2022

 

1699000

 

221110081056632

11 300529638 Услуги по

подписке

972256 23.12.2022 1440000 221110081150200
 

 

12

 

 

306693843

Услуга по текущему

ремонту транспортных

средств

 

 

975293

 

 

23.12.2022

 

 

9890000

 

 

4234100

 

 

221110081190071

13  

 

309898370

Услуга по текущему

ремонту транспортных

средств

 

 

975720

 

 

23.12.2022

 

 

4990000

 

 

4234100

 

 

221110081190582

 

 

Dekabr 6, 2022
 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш,

мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 ноябрдаги тегишли Фармони билан “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони таъсис этилди.

Бугун, сана муносабати билан Конимех тумани ҳокимлигида ушбу нишон билан тақдирланган конимехликларнинг 40 нафарига нишонлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида туман ҳокими Руслан Рўзиев сўзга чиқиб, барчани яқинлашиб келаётган байрам билан табриклаб, мамлакатимиз Конституциясининг ҳаётимизда тутган ўрнига тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг нишонлар бирин-кетин ўз эгаларига топширилди.

Тақдирлашдан сўнг сўзга чиққанлар ҳам барчани байрам билан табриклаб, ўзларининг фикрларини билдиришди.

Конимех тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Dekabr 6, 2022
 

Конимех туманида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада ҳамкорлик қилиш, қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича кўплаб давлатлардан инвесторлар жалб этилмоқда.

Буғдойдан бўшаган ерларга писта экиш орқали писта ёғи ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида ШҲТнинг вакиллари хитойлик Донг Фуҳаи ва Озарбайжонлик Улви Алиевларни туман ҳокими Р.Рўзиев қабул қилди.

Мазкур компания томонидан писта ёғи ишлаб чиқариш заводини қуриш орқали 2,0 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши ҳамда 100 та янги иш ўринлари яратиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Туман ҳокими Руслан Рўзиев хитойлик инвесторларнинг фаолият олиб боришида кўмак кўрсатиб, қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Суҳбат қизғин савол жавобларга бой бўлди. Учрашув сўнгида инвесторлар туман ҳокимига илиқ қабул учун миннатдорчилик изҳор этиб, келажакда алоқаларни янада мустаҳкамлаш, туман иқтисодиётини ривожлантиришда зарур шароитлар яратиб беришга тайёр эканлигини билдирди.

Конимех тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Oktabr 28, 2022

“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Конимех туманининг бешта маҳаллалари фуқаролари иштирокида ўтказилди. 

“Омбудсман мактаби” лойихасининг навбатдаги тадбири Навоий вилояти, Конимех тумани, Мусиқа мактабида ўтказилди.
Мазкур ўқув-машғулотида “Дустлик”, “Бирлик”, “Гулистон”, “Навруз” ва “Шуртепа” МФЙ фаоллари ва ёшлари жалб этилиб мамлакатимизда халқ фаровонлиги, аҳолининг турмуш даражасини ошириш борасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар, хусусан аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида, яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида фуқароларнинг хабардорлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.


Аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ушбу тадбир бандлик, кам таъминланган, ижтимоий химояга муҳтож оилаларни, фуқароларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича амалдаги тартиблар, имтиёзлар ва имкониятлар масалаларига бағишланди.
Унда вилоят Бандлик бошқармаси бошлиғи Э.Авезов, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Истамов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи в.б. А.Мардоқуловлар томонидан соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, аҳолига яратилган имкониятлар, имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбирда сўз олган, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Навоий вилояти минтақавий вакили Ш.Джураев “Омбудсман мактаби” доирасида ўтказилаётган тадбирларда тегишли давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва ННТ вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари жалб этилганлигини қайд этди, ҳамда фуқароларга мурожаатлар билан ишлаш, Омбудсман минтақавий вакилига мурожаат қилиш тартибига ҳам тўхталди.
Ўзаро савол жавоб ва эркин мулоқот руҳида ўтган тадбирда навбатдаги Омбудсман мактабларида тегишли соҳалар бўйича долзарб бўлган таклифлар олинди.
Шунингдек, бу каби тадбирларни ўтказишда Омбудсман институти минтақавий вакиллиги билан ҳамкорликни мунтазам йўлга қўйилиши зарур эканлигини таъкидлади.
Тадбирда Конимех тумани ҳокими Р.Рўзиев иштирок этиб, ўзаро мулоқотлар давомида танланган соҳалар ва масалалар бўйича фаолият юритадиган ваколатли давлат органларига асослантирилган мурожаатларни киритиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби бўйича аҳолининг ҳуқуқий маданияти оширилиши, фуқароларга амалий ва манзилли ёрдам кўрсатишда давлат органи ва аҳоли ўртасида конструктив алоқаларнинг ўрнатилишига хизмат қилашини таъкидлади.
Тадбир сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.

Oktabr 20, 2022

2022 йилнинг 9 ойи давомида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирлар учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” орқали амалга оширилган ишлар тўғрисида

 

Ҳаммамизга маълумки 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар) ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгиланган.

Шунга асосан 2022 йилда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш учун туман ҳокимлиги қошидаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 3 394,8 млн. сўм миқдорида маблағ режалаштирилиб, шундан 50 фоизи яъни 1697,4 млн. сўм маблағ 3-чоракда фуқаролар ташаббус жамғармасига ўтказиб берилди. Бундан ташқари 2022 йил иккинчи чорак якуни бўйича туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режасидан орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 30 фоиз миқдорда, яъни 341,4 млн сўм маблағ йўналтирилди. 2022 йилнинг 1 июл ҳолатига жамғарманинг ҳисоб рақамидаги қолдиқ 1083,7 млн сўмни ташкил қилган. Натижада 3-чоракда жамғармада  жами бўлиб 3123,0 млн маблағ шакллантирилган.

Фуқаролар томонидан ўз худудидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича openbudget.uz ахборот портали орқали 2 босқичда 222 та таклифлар билдиришган. Шундан 4 та таклифлар ғолиб деб топилган.

Тўпланган овозлар натижаси бўйича Мактабгача таълим тизими бўйича 2 та таклиф учун 1300,0 млн сўм, соғлиқни сақлаш соҳасида 1 та таклиф учун 500,0 млн сўм, ўрта маҳсус таълим соҳаси бўйича 1 та  таклиф учун  980,0 млн сўм жами бўлиб 4 та таклифлар учун 2780,0 млн сўм маблағлар  ҳар битта ғолиб деб топилган таклифлар учун алоҳида ҳисоб рақамлар очилиб, маблағлар молиялаштириб берилган.

Шундан 1 та лойиҳага жами 500,0 млн сўмлик лойиҳа бўйича лойиҳачи ташкилотни аниқлаш бўйича давлат харидлари портали орқали харидлар амалга ошириш бошланган, қолган лойиҳалар бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича
МАЪЛУМОТ
Конимех тумани 01.10.2022 йил
1-жадвал
Т/р Кўрсаткич номи Сумма
(минг сўм)
1. Йил бошига қолдиқ 961 700,0
2. Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ўтказилган маблағлар* 4 489 825,5
3. Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар** 2 329 000,0
3.1. Тадбирларни амалга ошираётган пудратчи ташкилотларга бажарилган ишлар учун тўланган маблағлар 2 329 000,0
3.2. Тадбирларни молиялаштиришга ажратилган, бироқ пудратчи ташкилотларга тўлаб берилмаган қолдиқ маблағлар
4. Фуқаролар ташаббуси жамғармасидаги қолдиқ маблағлар 3 122 525,5
2-жадвал
Т/р Бажарилган тадбирлар номи Молиялаш-тирилган таклифлар сони кўрсаткичлар
ўлчов бирлиги миқдори сарфланган маблағлар
1. Ҳудудий ички йўллар умумий узунлиги
2. Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш 1 сони 1 999 000,0
3. Мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш сони
4. Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш сони
5. Бошқа ижтимоий соҳа муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш сони
6. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш умумий узунлиги
7. Кўча чироқларини ўрнатиш 1 чироқлар сони 1 250 000,0
8. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлар сони
9. Бошқа тадбирлар 1 сони 1 1 080 000,0
Жами 3 Х Х 2 329 000,0
Izoh:
* Ushbu qatorda mazkur ma’lumotning l-ilovasidag¡ Fuqarolar tashabbusi jamg‘armasiga haqiqatda o‘tkazilgan mablag‘lar ustuninin¡ Jami ajratilgan mablag‘lar qatoridagi mablag’lar aks ettiriladi.
** Ushbu qatorda mazkur ma’lumotning 2-ilovasidagi Ajratilgan mablag‘lar ustunining jami qatoridagi mablag‘Iar aks ettiriladi.

Tashabbusli budjetlashtirishnatijalari bo‘yicha ma’lumotga2-ilova

Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини шакллантирилиши юзасидан
МАЪЛУМОТ
Конимех тумани 01.10.2022 йил
Т/р Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари Фуқаролар ташаббуси жамғармасига йўналтирилиши лозим бўлган маблағлар Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ҳақиқатда ўтказилган маблағлар Фарқи Изоҳ
1-чорак 2-чорак 3-чорак 4-чорак
1. Туман (шаҳар) бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоиз қисми миқдорида ажратиладиган маблағлар 1 697 424,0 1 697 423,0 3 394 847,0 0,0
2. Туман (шаҳар) бюджетининг қўшимча манбаларининг 30 фоизи миқдорида ажратиладиган маблағлар 748 740,0 346 238,5 0,0 0,0 1 094 978,5 0,0
2.1. Шу жумладан эркин қолдиқ маблағлари 465 600,0 465 600,0 0,0
2.2. даромадларнинг ҳисобот чораклари якунлари бўйича аниқланадиган прогноздан ошириб бажарилган қисми 283 140,0 341 400,0 624 540,0 0,0
2.3. давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар 0,0
2.4. электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган маблағлар 0,0
2.5. бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар 4 838,5 4 838,5 0,0
2.6. ПК-5250-сонга асосан жамгармага ўтказилган маблаг 0,0 0,0
3. Жами ажратиладиган маблағлар 2 446 164,0 2 043 661,5 0,0 0,0 4 489 825,5 0,0

Tashabbusli budjetlashtirishnatijalari bo‘yicha ma’lumotga 3-ilova

Фуқаролар ташаббуси жамғармасидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар юзасидан
МАЪЛУМОТ
Конимех тумани 01.10.2022 йил
Т/р Тадбирнинг хос рақами (ID) Жами тўпланган овозлар сони Тадбирнинг қисқача мазмуни (соҳаси) Тадбирнинг молиялаштирилиши (минг сўм)
Тадбирни молиялаштириш учун очилган ҳисобварақ Тадбирнинг фуқаро томонидан киритилган дастлабки қиймати Тадбирни амалга ошириш қиймати* Ажратилган маблағлар Бажарилган ишлар учун тўлаб берилган маблағлар Қолдиқ маблағлар
1 0730400002 849 Конимех туманидаги 19- мактабга ёпиқ спорт зали қуриш 401722860122117092100075002 999 000,0 985 861,4 999 000,0 854 925,1 144 074,9
2 0730300087 520 Тумандаги якка-ёлгиз фукароларга вактинча яшаш учун уй куриб бериш 401722860122117011204018001 1 080 000,0 1 080 000,0 1 080 000,0
3 0730400003 512 Гулистон МФЙ Урганжи қишлоғига кўча чироқлари ўрнатиш 401722860122117064200110002 250 000,0 249 775,7 250 000,0 249 775,7 224,3
4 0730600016 2732 Конимех тумани Тиббиёт бирлашмасига карашли туғрик бўлимини жорий таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари учун 401722860122117073101054001 500 000,0 0,0
5 0730600002 2425 Конимех туман касб-хунар мактабининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари учун 401722860122117092901079001 980 000,0 0,0
6 0730600072 1478 Янгиказган ҚФЙда жойлашган Фидокор овулида 60 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти қуриш 401722860122117091100251004 1 000 000,0 0,0
7 0730600011 896 Зафаробод МФЙ ҳудудида жойлашган Конимех туман МТБ 12-сонли Олтиной МТТ биносини таъмирлаш, сантехника санузел, моддий техника базасини янгилаш, ертўлани таъмирлаш, болалар майдончасини янги замон талабларида янгилаш 401722860122117091100251002 300 000,0 0,0
Жами: 5 109 000,0 1 235 637,1 2 329 000,0 1 104 700,8 1 224 299,2
Oktabr 13, 2022
 

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, аҳолида мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан Конимех туманида сайёр қабул ўтказилди.

Тадбир тумандаги “Тўққизтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.

Сайёр қабулда Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев, вилоят ИИБ бошлиғи А.Тасбаев, вилоят ҳарбий прокурори, туман сектор раҳбарлари, корхоналар, муассасалар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва фуқаролар иштирок этишди.

Сайёр қабул жараёнида аҳоли ўзларининг қизиқтирган саволлари ва муаммолари билан мурожаат қилиб, керакли тавсияларни олдилар.

Келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида тумандаги 46 та ташкилот, бирлашма, муассасалар ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, қурилиш корхоналари, тижорат банклари ўзларининг жами 198 та мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ярмаркада 70 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, уларнинг 7 нафари ўзларига маъқул бўлган иш ўринларига жойлашиш учун йўлланмалар олишди. 15 нафар фуқаро касб-ҳунар ўрганишлари учун ўқув марказларига йўналтирилди.

Конимех тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

1 2 3 8

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: