-Сессия аввалида Конимех тумани ҳокими М.Эгамқуловнинг Халқ депутатлари Конимех тумани кенгашига, Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар якуни ҳамда келгуси йил учун устувор вазифалар ва режалар тўғрисида ҳисоботи (мурожаати) тингланди.
-Шундан сўнг депутатларга Давлат солиқ инспексияси бошлиғи Р.Турсуновнинг Конимех тумани 2021-йил бюджети ҳамда маҳаллий бюджети даромадлар режасининг ижроси тахлили ҳамда 2022-йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг МФЙ кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб камайтирувчи ва оширувчи коэффицентларини қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисидаги ҳисоботи тақдим этилди.
-Давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳақида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича туман Адлия бўлим бошлиғи Н.Исмоиловнинг ахбороти тингланди.
-Ҳудудда атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳолати тўғрисида туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлим бошлиғи Н.Буриевнинг ҳисоботи эшитилди.
-Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Конимех туман бўлими бошлиғи Э.Туремуратовнинг Ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалаларни муҳокама қилдилар.
– Сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек туманларда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати тўғрисида туман Сув хўжалиги бўлим бошлиғи Т.Алдекеевнинг ҳисоботи тепутатлар томонидан тингланди.
7. Сессия сўнгида бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Конимех тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.