Noyabr 16, 2021

Ҳокимликларнинг ғалла етиштирувчилар фаолиятига аралашуви тақиқланади

Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–10-сон, 15.11.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йилдан экишга тавсия этилган буғдой навлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мустақил жойлаштирилади.

2022 – 2024 йилларда кластерлар ва фермерлар етиштирган ҳосилининг ғалла экилган ҳар гектар майдон ҳисобидан ўртача 2,5 тоннадан буғдойни эркин биржа савдолари орқали, қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин сотади.

Ҳар йили 1 августгача буғдойнинг келгуси йил ҳосили учун кутилаётган индикатив нарх ОАВда эълон қилинади.

Давлат бошқаруви органлари, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига қуйидагилар тақиқланади:

-имтиёзли кредитлардан фойдаланиш йўналишларига аралашиш;

-буғдойни сотиш, шартномалар тузиш, республика ҳудудлари ўртасидаги ички ташувларга аралашиш;

-ғаллачилик кластерларига чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва бошқа йўналишларни қўшиш тўғрисида ёзма ёки оғзаки тартибда кўрсатма бериш.

2021-2022 йилларда “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги дон корхоналари тадбиркорларга сотилади.

Конимех тумани Адлия бўлими.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: