ТУМАН ПРОКУРОРИ АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНМОҚДА
Жойларга чиқиб аҳоли муаммоларини ўрганиш, очиқ мулоқот орқали аҳолини бевосита эшитиш ва уларнинг қалбига кириб бориш, муҳими уларни қийнаётган муаммоларни дарҳол ва ижобий ҳал этиш мақсадида туман прокурори Р.Рўзиев томонидан фуқароларнинг муаммолари ўрганиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 3 ноябрь куни туман прокурори Р.Рўзиев 2-сектор худудига қарашли олис “Янгиғозғон” ОФЙ ҳудудда истиқомад қилаётган фуқаролар билан учрашди.
Учрашув давомида туман прокурори фуқаролар билан бирма-бир суҳбат ўтказиб уларнинг дард-у ташвишлари тинглади ҳамда 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Шунингдек, туман прокурори Р.Рўзиев ушбу овулдаги “Маданият уйи” га ташриф буюриб, у ерда ўқувчи ва мураббийлар билан суҳбат олиб борди.
Ёшларни илғор ғоя, таклиф ва ташаббуслари билан яқиндан танишиш, уларнинг орзу интилишларини рўъёбга чиқариш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал қилиш, кўз-қиш мавсумига тайёргарлик даражасини ўрганиш мақсадида туман прокурори 36-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлди.
Учрашувда туман прокурори сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги “Навоий вилоятининг олис чўл туманларида аҳолининг турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2925-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига 2017-2018-ўқув йилидан бошлаб,
Навоий, Бухоро, Самарқанд вилоятларидаги олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синовлари натижалари бўйича 68 ва ундан юқори баллга эга бўлган, олис чўл туманларида камида уч йилдан буён истиқомат қилаётган абитуриентларни, кейинчалик мутахассислик бўйича ушбу ҳудудлардаги бюджет ташкилотларида тегишли вилоят ҳокимлиги ва олий таълим муассасаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида камида 4 йил ишлаб бериш шарти билан қўшимча грант асосида имтиёзли қабул қилиш ҳуқуқи берилганлиги хусусида маълумот бериб ўтди.
Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.