Noyabr 6, 2021

“ГУЛИСТОН” МФЙда ФУҚАРОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.

Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.

Хусусан, Конимех туман ҳокимлиги ходимларининг мурожаатларни жойига чиққан ҳолда, сайёр қабуллар орқали қабул қилиш амалиёти кенг йўлга қўйилганлиги халқимизнинг туман ҳокимлигига нисбатан ишончини ортиб боришига сабаб бўлмоқда.

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни ҳам туман ҳокими М.Эгамқулов, туман Халқ қабулхонаси мудири Н.Каримов, туман прокурори Р.Рўзиев ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан аҳоли мурожаатларини эшитиш ҳамда уларнинг муаммоли масалаларига амалий ечимини топишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида “Гулистон” МФЙда фуқаролар билан сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда 30 га яқин фуқаролар иштирок этди. Қабул давомида фуқаролардан тушган иш билан таъминлаш, таълим кредити, моддий ёрдам, табиий офат туфайли уйининг том ва фасад қисмига ёрдам бериш ва бошқа муаммолар юзасидан мурожаатлар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.

Мухтасар айтганда, мазкур сайёр қабул давомида фуқароларнинг дарду ташвишлари эшитилди ҳамда вақт ва ўрганиш талаб этиладиганлари ижроси бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: