Noyabr 24, 2021

           Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Ўзбекистон Президентининг           “2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди.

Президент 2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқишни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясини (кейинги ўринларда – Комиссия) ҳамда қуйидагилар юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳини ташкил этишга фармойиш берди:

-давлат бошқаруви органларининг мақомини белгилаш, тузилмаларини такомиллаштириш ва штат бирликларини мақбуллаштириш;

-давлат бошқаруви органлари фаолиятида рақамли технологиялар, очиқлик ва ДХШни ривожлантириш;

-давлат бошқаруви органларининг моддий-техника таъминотини такомиллаштириш;

-давлат бошқаруви органларининг кадрлар салоҳиятини такомиллаштириш;

-давлат бошқаруви органларида коррупциянинг олдини олиш;

-маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

Шунингдек 2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурининг лойиҳасини ишлаб чиқиш схемаси тасдиқланди. Ишчи гуруҳлари раҳбарларига Дастур лойиҳасига таклифлар асосий устувор йўналишларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилишини таъминлаш топширилди.

Тайёрланган таклифлар тақдимот кўринишида Президент Администрациясига тақдим қилинади ҳамда уларга таҳлилий маълумотнома ва жадваллар, ривожланган мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш бўйича маълумотнома ва бошқа материаллар, шунингдек зарур ҳолларда, НҲҲ лойиҳалари илова қилинади. Президент Администрацияси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ишчи гуруҳлари билан биргаликда тақдим қилинган тақдимот материалларини кўриб чиқади ҳамда Комиссияга киритади.

Комиссияга 2022 йил 1 мартга қадар 2022-2023 йилларда Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Президент фармони лойиҳасини киритиш вазифаси топширилди.

 

Конимех туман адлия бўлими.

Noyabr 22, 2021
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг 30 йиллиги муносабати билан Навоий вилояти кенгаши томонидан тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Навоий ихтисослашган маданият мактаби фаоллар залида бўлиб ўтган тадбирни вилоят кенгаши раиси Шуҳрат Исмоилов кириш сўзи билан очиб берди.

Табрик учун сўзга чиқан мутасадди ташкилотларнинг раҳбар ходимлари, жумладан, Навоий вилояти ҳокимининг ҳарбий маъмурий сектор бўйича маслаҳатчиси Ҳалил Юсупов, вилоят Миллий гвардия бошқармасининг тарбиявий ва мафкуравий ишлари бўйича ўринбосари Темур Нурмаматов ҳозирги кунда “Ватанпарвар” ташкилотида йўлга қўйилаётган мутлақо янги тизимлар аҳоли, хусусан, ёшлар учун бир қатор енгилликлар, имкониятлар яратаётганлигини билдириб, Ташкилотнинг барча ходимларини қутлуғ сана билан табрикладилар.

Шунингдек, Ш.Исмоилов томонидан бир қатор ходимлар, меҳнат фахрийлари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан бирга  Конимех тумани ўқув спорт техника клуби раҳбари Б.Турдиевга “Ватанпарвар” ташкилотига 30 йил” эсдалик белгиси, фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Конимех тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Noyabr 22, 2021

Ҳукумат қарори (693-сон, 19.11.2021 й.) билан Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Маъмурий регламентга кўра, 2022 йил 1 июлдан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар фақат ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.

Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:

-уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

-ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);

-республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

-Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

-ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;

-I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;

-ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;

-ёшга доир пенсия олувчилар.

Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

Йўлланмалар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин (асосли сабабларга кўра қайтарилган йўлланмалар бундан мустасно) берилади.

Йўлланмалар фақат уларда кўрсатилган муддатларда ҳақиқий ҳисобланади.

Йўлланмада кўрсатилган муддатдан олдин санаторийга қабул қилинмайди, санаторийга кечикиб келинган кунлар тикланмайди.

Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган шахсгина фойдаланиши мумкин. Битта йўлланма билан биттадан ортиқ киши (жумладан, ёш болалар ҳам) қабул қилинмайди.

Қарорга кўра шунингдек, “Электрон санаторий” платформаси ишлаб чиқилади. Бунда:

-санаторийларга йўлланма олиш учун мурожаат қилган аҳоли электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олинади;

-йўлланмалар бўйича навбатни кузатиш имкониятини берувчи механизмлар жорий этилади.

 

Конимех туман адлия бўлими

Noyabr 16, 2021

Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–10-сон, 15.11.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йилдан экишга тавсия этилган буғдой навлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мустақил жойлаштирилади.

2022 – 2024 йилларда кластерлар ва фермерлар етиштирган ҳосилининг ғалла экилган ҳар гектар майдон ҳисобидан ўртача 2,5 тоннадан буғдойни эркин биржа савдолари орқали, қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин сотади.

Ҳар йили 1 августгача буғдойнинг келгуси йил ҳосили учун кутилаётган индикатив нарх ОАВда эълон қилинади.

Давлат бошқаруви органлари, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига қуйидагилар тақиқланади:

-имтиёзли кредитлардан фойдаланиш йўналишларига аралашиш;

-буғдойни сотиш, шартномалар тузиш, республика ҳудудлари ўртасидаги ички ташувларга аралашиш;

-ғаллачилик кластерларига чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва бошқа йўналишларни қўшиш тўғрисида ёзма ёки оғзаки тартибда кўрсатма бериш.

2021-2022 йилларда “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги дон корхоналари тадбиркорларга сотилади.

Конимех тумани Адлия бўлими.

Noyabr 15, 2021
Noyabr 15, 2021

ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ КОНИМЕХДА ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Унда асосан эътибор ёшлар ва катта ёш вакилларининг муаммо ва масалалари ечими ҳамда таклифларига қаратилди. Фуқаролар томонидан 30 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан моддий ёрдам, имтиёзли кредит, ишга жойлашиш, уй-жой ажратиш, нафақа пули чиқишида ва болалар ўйингоҳини ташкил этишда амалий ёрдам бериш, таълим кредити, тикув машинаси билан таъминлашда ёрдам бериш каби мурожаатлар билдирилди. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

-Мурожаатим тез ҳал этилганидан жуда хурсанд бўлдим,-дейди “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Замира Бобоқулова. -Ушбу қабулда тикувчилик фаолиятимни йўлга қўйиш мақсадида тикув машинасига эҳтиёжим борлигини билдирган эдим. Шу вақтнинг ўзида менга ўзим истаган тикув машинасини қўлимга тутқазишди. Эндиликда мен яна бир кишини иш билан таъминлайман.

“Тўққизтепа” маҳалласида яшовчи Шаҳло Юсуповага инкубатор, “Дўстлик” маҳалласидан Ҳаловат Боромовага эса тукув машинаси берилди.

Худди шунингдек, муддат талаб қиладиган муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига топшириқлар берилди.

Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

 Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Noyabr 6, 2021

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.

Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.

Хусусан, Конимех туман ҳокимлиги ходимларининг мурожаатларни жойига чиққан ҳолда, сайёр қабуллар орқали қабул қилиш амалиёти кенг йўлга қўйилганлиги халқимизнинг туман ҳокимлигига нисбатан ишончини ортиб боришига сабаб бўлмоқда.

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни ҳам туман ҳокими М.Эгамқулов, туман Халқ қабулхонаси мудири Н.Каримов, туман прокурори Р.Рўзиев ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан аҳоли мурожаатларини эшитиш ҳамда уларнинг муаммоли масалаларига амалий ечимини топишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида “Гулистон” МФЙда фуқаролар билан сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда 30 га яқин фуқаролар иштирок этди. Қабул давомида фуқаролардан тушган иш билан таъминлаш, таълим кредити, моддий ёрдам, табиий офат туфайли уйининг том ва фасад қисмига ёрдам бериш ва бошқа муаммолар юзасидан мурожаатлар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.

Мухтасар айтганда, мазкур сайёр қабул давомида фуқароларнинг дарду ташвишлари эшитилди ҳамда вақт ва ўрганиш талаб этиладиганлари ижроси бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Noyabr 6, 2021

ТУМАН ПРОКУРОРИ АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНМОҚДА

Жойларга чиқиб аҳоли муаммоларини ўрганиш, очиқ мулоқот орқали аҳолини бевосита эшитиш ва уларнинг қалбига кириб бориш, муҳими уларни қийнаётган муаммоларни дарҳол ва ижобий ҳал этиш мақсадида туман прокурори Р.Рўзиев томонидан фуқароларнинг муаммолари ўрганиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 3 ноябрь куни туман прокурори Р.Рўзиев 2-сектор худудига қарашли олис “Янгиғозғон” ОФЙ ҳудудда истиқомад қилаётган фуқаролар билан учрашди.

Учрашув давомида туман прокурори фуқаролар билан бирма-бир суҳбат ўтказиб уларнинг дард-у ташвишлари тинглади ҳамда 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Шунингдек, туман прокурори Р.Рўзиев ушбу овулдаги “Маданият уйи” га ташриф буюриб, у ерда ўқувчи ва мураббийлар билан суҳбат олиб борди.

Ёшларни илғор ғоя, таклиф ва ташаббуслари билан яқиндан танишиш, уларнинг орзу интилишларини рўъёбга чиқариш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал қилиш, кўз-қиш мавсумига тайёргарлик даражасини ўрганиш мақсадида туман прокурори 36-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлди.

Учрашувда туман прокурори сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги “Навоий вилоятининг олис чўл туманларида аҳолининг турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2925-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига 2017-2018-ўқув йилидан бошлаб,

Навоий, Бухоро, Самарқанд вилоятларидаги олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синовлари натижалари бўйича 68 ва ундан юқори баллга эга бўлган, олис чўл туманларида камида уч йилдан буён истиқомат қилаётган абитуриентларни, кейинчалик мутахассислик бўйича ушбу ҳудудлардаги бюджет ташкилотларида тегишли вилоят ҳокимлиги ва олий таълим муассасаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида камида 4 йил ишлаб бериш шарти билан қўшимча грант асосида имтиёзли қабул қилиш ҳуқуқи берилганлиги хусусида маълумот бериб ўтди.

Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Noyabr 5, 2021

 

Аҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотларини киритиш

 

Aholini ro’yxatga olishning birlamchi ma’lumotlarini kiritish va qayta ishlash axborot tizimi yordamida amalga oshiriladi. Tizim Davlat statistika qo’mitasi tomonidan ishlab chiqilgan ma’lumotnomalar ча klassifikatorlar (aholi manzili, МНОВТ, bandligi, millati, tili va boshqalar) bilan ta’minlangan. Tizimga kiritilgan tasniflagichlar ro’yxatga olish varag’i shakllaridagi ayrim savollarni avtomatlashgan tarzda kodlashtirish imkonini yaratadi. Tizimga ma’lumotlar ikki xil usulda kiritiladi:

а) respondentlar tomonidan o’zlart to’g’risidagi ma’lumotlami Internet tarmog’i orqali census.stat.uz rasmiy veb-saytiga kirgan holda himoya kodi bilan himoyalangan tarzda shaxsiy mа’lumоtlаrпi tizimga kiritish orqali;

Ь) qog’oz shaklidagi aholini ro’yxatga olish varag’i shakllariga respondentlarning shaxsiy ma’lumotlarini yozma shaklda to’ldirish orqali yig’ilgan ma’lumotlarni maxsus tayyorgarlikdan ootgan ореrаtоrlаr yordamida tizimga kiritish.

Internet tarmog’idan foydalangan holda bevosita respontdentlarning о’ zlari tomonidan ma’ lumotlar kiritilish j arayonida:

– respondent veb-sayt orqali ro’yxatdan o’tadi;

– interfeysda mavjud bo’lgan savollarga tanlash, yozish va belgilash orqali javob beradi;

– interfeysda mavjud bo’lgan ayrim savollarga javoblar tizimda yaratilgan va oldindan kiritilgan klassifikatorlarda ko’rsatilgan mos jаvоblаrni belgilash orqali amalga oshiradi;

– savollarga javob berib bo’lgandan so’ng, respondentga yuborilgan хаbаrnоmа orqali tasdiqlanadi ;

– respondent tomonidan to’ldirilgan savolnomalar tizimga yuborilgandan so’ng, ro’yxatga olingan vaqti sanasi vа raqami ko’rsatilgan mа’ lumotnoma taqdim etiladi;

– taqdim qilingan ma’lumotnoma tizimdagi ma’lumotlar bazasida saqlanadi;

– respondent tomonidan ma’lumot yuborilgandan keyin xato ча kamchiliklar aniqlangan yoki ma’lumotlarini o’zgartirish istagi paydo bo’lgan taqdirda, tizimdan tasdiqlash kodini olish vа oldin yuborilgan shakllarga dastur tomonidan ro’yxatga olinganlik to’g’risidagi raqamni kiritish orqali ma’lumotlarni tahrirlash imkoniyati yaratiladi.

Respondentlar tomonidan yuborilgan mа’ lumotlar onlayn tarzda tizim mа’lumоtlаr bazasiga kelib tushadi va saqlanadi.

Qog’oz shaklida yig’ilgan birlamchi ma’lumotlarni ореrаtоrlаr orqali tizimga kiritish jarayonida:

– veb-interfeysga login va раrоl orqali kiriladi;

– qog’oz shakldagi ma’lumotlar kiritiladi;

– kiritish jarayonida уо’l qo’yilgan xato ча kamchiliklar mantiqiy nazoratni o’rnatish yo’li orqali savol yoki javob yozuvi rangining o’zgarishi yoki o’chib yonishi orqali ogohlantirishi nazorat qilinib boriladi;

– savolnomalardagi bаrсhа savollar respondentning yoshi va jinsidan kelib chiqib, tizimga o’rnatilgan mantiqiy nazorat orqali nazorat qilib boriladi;

– Ьаrсhа shakllardagi savollar bir-biri bilan mantiqan bog’langan bo’lib, паzоrаt tartibida ishlashi, tegishli va bir-birini to’ldiruvchi savollar javoblariga avtomatik javob berilishi moduli ishga tushadi;

– ma’lumotlarni kiritish jarayonida ba’zi ma’lumotlar avtomat ravishda integratsiya yo’li bilan to’ldiriladi;

– savollar varag’idagi ayrim savollarga javoblar bazada yaratilgan va oldindan kiritilgan klassifikatorlarda ko’rsatilgan mos javoblarni belgilash orqali amalga oshiriladi;

– tizimda ro’yxatga olingan respondentlar ro’yxatini ro’yxatga olingan kun va kunlаr oralig’ida savolnomadagi savollarni belgilash (filtrlash) yo’li bilan rо’yxatni, yig’ma umumlashtirilgan jadvallarni shakllantiradi;

– tizimga kiritilgan ma’lumotlarni belgilash (filtrlash) yo’li bilan ikki tomonlama yig’ma yoki yoyilma ko’rinishidagi vertikal va gorizontal jadval mа’lumotlarini shakllantiradi.

Ореrаtоrlаr tomonidan kiritilgan birlamchi ma’lumotlar yig’ilgan holda уаgоnа ma’lumotlar bazasiga yig’iladi.

Tuman statistika bo’limi

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: