Oktabr 26, 2021

ЭШИТИШ МОСЛАМАЛАРИ ВА НОГИРОНЛИК АРАВАЧАСИ ТОПШИРИЛДИ

 

Конимехда ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олиниб, уларнинг дилларига шодлик улашилмоқда.

Туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси С.Написова тумандаги ногиронлиги бўлган ижтимиоий ҳимояга муҳтож фуқаролар холидан хабар олиб, уларнинг дилларига шодлик улашмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан аёллар муаммоларини ўрганиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали ҳар бир оилага кириб бориб, аёлларнинг турмуш тарзини ўрганиш ва уларнинг муаммоларини бартараф этиш ишлари йўлга қўйилди. Конимех туманида ҳам бугунги кунда 775 нафар аёллар ушбу дафтарга 9 та йўналиш бўйича киритилган бўлиб, бу аёлларга ўз йўналишлари бўйича кўмак бериб келинмоқда.

Шунингдек, 51 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, куни кеча “Наврўз” маҳалласида яшовчи Тазагул Амановага тикув машинкаси ва Гулнара Турсинмуратова эшитиш мосламаси, “Дўстлик” маҳалласининг фуқароси Роза Раевага иситиш печи тақдим этилди.

Бундан ташқари, “Шўртепа” маҳалласи фуқароси Турсинай ая Абдукаримова ҳамда “Наврўз” маҳалласида истиқомат қилувчи Парча Асилбаевага ногиронлик аравачаси етказиб берилди.

Қаратилаётган эътибордан мамнун бўлган юртдошларимиз “Инсон қадри учун” шиорини илгари суриб, жонажон юртимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлашга сидқидилдан ҳаракат қилаётган давлатимиз раҳбаридан ва ислоҳотлар ижросини ўз вақтида амалга ошираётган маҳаллий ҳокимлик мутасаддиларидан, барча масъуллардан миннатдор эканлигини билдирмоқда.

Бундайин юксак эътибордан кўнгли тоғдек кўтарилган 74 ёшни қаршилаган Шўртепалик меҳнат фахрийси Турсинай  ая Абдукаримова кўзга ёш олиб, юртимиз тинчлиги Президентимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдорчилик туйғуларини билдирди ва доруламон кунлар учун шукроналик билдириб дуога қўл очди.

 

Ҳудудлардаги жисмоний имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ушбу фуқаролар турли кўринишдаги ижтимоий кўмак тадбирларидан баҳраманд бўлиб, чексиз миннатдорчилик изҳор қилмоқдалар.

Албатта, меҳр-мурувватли инсонлар бор экан, кўнгиллар обод бўлаверади.

 

Конимех тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: