Sentabr 30, 2021

Бир неча йилдирки, юртимизда 1 октябрь — Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. Минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини сочадиган, ўз ўқувчиларига ҳаёт мактабини берадиган мўтабар зот — ўқитувчи ва мураббийларимизга эҳтиром кўрсатилади.

Бугун туман ҳокимлиги томонидан 1 октябрь — Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда туман ҳокими М.Эгамқулов, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман маънавият ва маърифат бўлими ходимлари, туман ХТБ ва туман МТБ ходимлари, фахрийлар, фаол ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими 1 октябрь — ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан барча соҳа вакилларини табриклади.

– Ўқитувчи ва мураббийлар – янги Ўзбекистонни барпо этишда катта куч, таянч ва суянчимиздир. Бугун сиз, азизлар билан 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами арафасида учрашиб турганимдан бахтиёрман. Фурсатдан фойдаланиб, фидойи устозларимизни, таълим соҳасида фаолият юритиб келаётган барча ўқитувчи ва мураббийларимизни юртдошларимни ушбу қутлуғ айём билан самимий муборакбод этаман.

Биз ҳар биримиз ҳаётда қандай муваффақият ва натижаларга эришган бўлсак, бу ютуқларда сизларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз. Шу боис, мана шундай қувончли кунда бутун туманимиз халқи номидан сизларга юксак ҳурмат-эҳтиромимиз, эзгу тилакларимизни билдириб, чин дилдан таъзим қиламиз.

Ҳақиқатан ҳам, кўз нури ва қалб қўрини, бутун онгли ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган, бир сўз билан айтганда, Ватанимизнинг эртанги кунининг пойдеворини яратаётган бу инсонларнинг олижаноб меҳнатига ҳар қанча таҳсин айтсак оз.

Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат – эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Устозларимиз ўгити, кексаларимиз панд-насиҳатларига амал қилиб борсак, асло кам бўлмаймиз. Бу билан устоз ва мураббийларимиз олдидаги илк бурчимизни адо этган бўламиз. Инсон, аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига нисбатан кўнглида ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди, деди туман ҳокими ўз табрик сўзида.

Тадбирда шунингдек, туман сектор раҳбарлари, фахрий ўқитувчилар ҳам сўзга чиқишиб, барчани 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклашди. Шундан кейин туман маданият бўлими ходимлари томонидан концерт дастури ташкил этилди.

Тадбир сўнггида фаол ўқитувчи ва мураббийлар ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

 Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sentabr 16, 2021

 

Айни кунларда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик қизғин кечмоқда. Шу муносабат билан 160 чи Конимех сайлов участкасида ўқув семинари ташкил этилди.

160 чи Конимех сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида маҳалла тизими ҳодимлари зиммасига тушадиган вазифаларга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Анжуманда “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти масъул ходими, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар, оммавий ахборот воситалири ходимлари иштирок этишди.

семинар давомида маҳалла тизими ходимларини яни сайлов қонунчилигидаги янгиликлар билан таништирилди, Округ ва участка сайлов комиссияларида бошқа тайёргарлик жараёнида маҳалла раиси ва ходимлар,

шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи, башқариш органларидан кузатувчилар ҳуқуқ ва мажбуриятига оид билим, ва кўникмаларни ривожлантириш тўғрисида тушунчалар берилди.

Sentabr 16, 2021
 

Жорий йил 14 сентябрь куни ижтимоий тармоқда “4 фарзандим билан таъмирталаб уйда яшаяпмиз” сарлавҳали видеолавҳа эълон қилинди. Мазкур видеолавҳа юзасидан Конимех  туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Конимех  туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва Шўркўл маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари фуқаро Шукурова Насибанинг хонадонида бўлиб, ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеолавҳа юзасидан суҳбат олиб боришди.

Шукурова Насиба Рашитовна 23 март 1986 йилда туғилган 4 нафар фарзанднинг онаси. Шукурова Насиба ҳозирги кунда худуддаги 10 сонли ва 30 сонли умумтаълим мактабларида чет тили ўқитувчиси бўлиб ишлаб келаётганлиги, ҳозирда 10 сонли мактабда 16 соатлик, 30 сонли умумтаълим мактабда эса 14 соатлик дарс соати мавжудлиги, ойига 3 000 000 миллион сўм  маош олишини маълум қилди.

2021 йил январ ойида  “Аёллар дафтари” га киритилган, 7 май куни озиқ-овқат маҳсулотлари берилган ва имтиёзли банк кредети таклиф этилган лекин фуқаро томонидан кредит рад қилинган. 2021 йил май ойидан 4 нафар фарзандлари учун 14 ёшгача нафақа пули мунтазам бериб борилмоқда.

2021 йил турмуш ўртоғи Хожиев Жамшид билан ажрашиш учун ариза берган бўлсада, ҳозирча  қонуний ажрашмаган, турмуш ўртоғи 4 нафар фарзанди учун ҳар ойда 750 000 минг сўм алимент пули тўлаб келмоқда.

Масъуллар томонидан уй-жойини таъмирлаш учун ҳомийларни жалб қилган ҳолда ёрдам кўрсатилиши, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши маълум қилинди ва 2021 йил 15 сентябр куни маҳалла томонидан  50 дона шифр берилди ва ушбу қурилиш маҳсулоти фуқаро томонидан рад этилди.

Жорий йилниг 9 сентяр куни туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Рисбеков ва Шўркўл мфй раис Р.Бижанов ва ўринбосари Р.Казаковалар томонидан Шукурова Насиба хонодонига келиб, ўрганилиб холидан хабар олиниб озиқ-овқат маҳсулоти берилган эди.

Бундан кейин ҳам фуқаро Шукурова Насибанинг оилавий шароитини яхшиланишини таъминлаш туман ҳокимлиги, хусусан 3-Сектор раҳбари томонидан доимий назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: