✅ Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат статистика тўғрисида”ги Қонуни 2002 йилда қабул қилинган бўлиб, таҳлиллар мазкур қонуннинг халқаро андозаларга, бугунги кун талаблари ва чақириқларига тўлиқ мос келмаслигини кўрсатди.
✅ Янги қонунни ишлаб чиқишда БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси томонидан Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари учун махсус ишлаб чиқилган Расмий статистика тўғрисидаги модель қонунига таянилди.
✅ Натижада, бугунги кун талабларига ва халқаро андозаларга тўла мос келувчи янги Ўзбекистон Республикасининг “Расмий статистика тўғрисида”ги Қонуни ишлаб чиқилиб, давлатимиз раҳбари томонидан имзоланди.
✅ Янги Қонун 7 та боб ва 44 та моддадан иборат бўлиб, аввалги қонундан тубдан фарқи қилади.
✅ Миллий статистика тизими фаолиятини самарали мувофиқлаштириб бориш мақсадида Давлат статистика қўмитаси ваколатли орган сифатида белгиланмоқда.
✅ Қонунга кўра, расмий статистика давлат статистика органлари ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан тайёрланадиган ҳамда тарқатиладиган статистика маълумотларидан иборат.
✅ Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Республикасининг “Расмий статистика тўғрисида”ги қонуни миллий статистика тизими фаолиятини тартибга солиш баробарида, расмий статистиканинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларнинг натижадорлигига эришиш, фойдаланувчиларнинг ишончли, сифатли ва долзарб расмий статистик маълумотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш ва шак-шубҳасиз мамлакатнинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.