Аҳоли хонадонларига бориш, уларнинг аҳволи билан яқиндан танишиш, юзага келган муаммоларни фақат сайёр қабуллардагина эмас, балки бошқа учрашувларда ҳам қишлоқ аҳли билан биргаликда жойида амалий ҳал қилиш муҳим саналади.

Шу мақсадда бугун, 10 июль куни Конимех туман ҳокими Муратхан Эгамқулов “Тўққизтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Ҳаётобод” қишлоғи аҳолиси билан учрашди.

“Ҳаётобод” қишлоғидаги мавжуд 105 хонадонда 535 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Учрашув чоғида туман ҳокими қишлоқ аҳли билан бирма-бир суҳбатлашиб, одамларнинг дарду ташвишларини эшитди. Халқ кўтараётган масалаларни жойида ўрганди, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни босқичма-босқич албатта бартараф этиш борасида аниқ муддатни белгилади.

Туман ҳокими маҳалла фуқаролар йиғинида ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиш, тўйларни қисқартириш, коронавирус касаллиги кун сайин ортиб бораётган шу кунларда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, кўча кўйда юрганда ниқоб тақиш ҳақида таъкидлаб ўтди.

Учрашув Конимех туман прокурори Р.Рўзиев ҳам сўзга чиқиб, маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш, шу кунларда юқорида қайд этилган касалликни олдини олиш учун фуқароларни ўз хохишларига асосан эмлаш чораларини кўриш лозимлмиги хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди. Аввалги учрашувда туман ҳокими М. Эгамқулов маҳалла оқсоқолларининг таклифига асосан ҳудуд ёшларига курашга тушиш учун “махсус поёндоз” (Мат) тақдим этди.

-Ҳокимнинг ушбу туҳфасидан кўра ваъдага вафосидан бошимиз осмонга етди,-дейди нуроний Абдуалим Гулов маҳалла фаоллари номидан миннатдорчилик билдириб.- Тўғри, ҳокимларга ҳам осон эмас. Аслида битта оилани боқишни айтинг. Улар халқнинг дарду ташвишлари билан оввора бўлиб, керак бўлса йигирма тўрт соат ишлашига тўғри келади.

Муратхан Олимович туманимизга ҳоким бўлиб келгач Конимех қанчалар чирой очиб, кундан кунга гуллаб яшнаётганига барчамиз бирдек гувоҳмиз. Саноат кириб келди. Йўлларимиз кенг ва равон бўлди. Бозорларимиз янгидан барпо этилди.

Чўл ҳудудида чорвачилик ривожланмоқда. Оқил ва доно юртбошимизга минг раҳмат, халқимизни рози қилиш йўлида ана шундай кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда бош қош бўлаётгани учун. Биз оқсоқоллар ҳар доим дуодамиз.

Тадбир сўнггида Туман ҳокимига идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамроҳлик қилиб, тегишлилиги бўйича белгилаб берилган вазифалар юзасидан зарурий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Конимех туман ҳокимлиги матбуот хизмати.