Туман ҳокими М.Эгамқулов, вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Мусурмонов, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Н.Жуманиёзов, сектор раҳбарлари ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирокида “Зафаробод”, “Кўкча” маҳаллалари аҳолиси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Қабул жараёнида, “Зафаробод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Э.Жалоловнинг маҳалла аҳолиси олдида турган муаммолар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган ахбороти эшитилди.

Шундан сўнг фуқароларнинг ариза ва шикоятлари тингланди. Жумладан, нафақа пулининг ўз вақтида етказилиши, таълим кредити, ичимлик суви таъминоти муаммолари, иш билан бандлик каби масалалар кўтарилди.

Бу муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, Ишчи гуруҳ “Кўкча” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлишди ва ташриф буюрган фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари Конимех тумани ҳокими М.Эгамқулов, вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Мусурмонов ҳамда тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари томонидан ўрганилиб, уларга белгиланган тартибда жавоб берилди.

Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Конимех тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.