“Дуатлон” спорт туридан туман биринчилиги ўтказилди
Жорий йилнинг 10 июнь куни ёшлар ойлиги доирасида Конимех туманида “Дуатлон” спорт туридан туман биринчилиги бўлиб ўтди.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган мусобақа “Ватанпарвар” ташкилоти Конимех туман ўқув спорт-техника клуби, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамда туман секторлари ҳамкорлигида ўтказилди.

16 ёшдан 30 ёшгача бўлган эркак ва аёллар ўртасида “Дуатлон” спорт тури бўйича мусобақада 200 нафар иштирокчи иштирок этишди.

16-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида 1-ўринни Мирзаев Сардор, 2-ўринни Нематов Бауржан, 3-ўринни Шавкатов Жасур эгаллашди. 16-20 ёшгача бўлган қизлар ўртасида 1-ўринни Алиева Чароз, 2-ўринни Халилова Махлиё, 20-30 ёшгача бўлган қизлар ўртасида 1-ўринни Рахматова Гулсара, 2-ўринни Юлдашева Дилфуза, 30-40 ёшгача 1-ўринни Сафарова Сайёра, 2-ўринни Сафарова Диловар, 3-ўринни Аблакулова Мастуралар эгаллашди.

Оммавий спорт тадбирининг ғолиб ва совриндорлари туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Туризм ва спорт бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
