
Тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан туман ҳокимлиги ва бошқа бир қатор идоралар кўмагида ташкил этилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган “Энг яхши маҳалла раиси” Республика танловиниг туман босқичи хотин-қизлар муаммоларини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш ва уларни ҳал этиш, “Аёллар дафтари” тизимини самарадорлиги ва жамоатчилик ролини янада ошириш, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Аёллар давтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш, аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна қўрсатган маҳалла раисини муносиб рағбатлантириш мақсадида бўлиб ўтди.

Танлов натижаларига кўра “Кўкча” МФЙ раиси Тынышбек Абдурахманов вилоят босқичада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Тантана якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, қимматбаҳо ва эсдалик совғаларини таниқли ўзбек актёри, қизиқчи Валижон Шамшиев топширди.