May 13, 2021

ҲАМШИРАЛАР КУНИ КОНИМЕХ ТУМАНИНИНГ ОЛИС “БОЙМУРОД” ОВУЛИДА КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Ҳар йили 12 май халқаро Ҳамширалар куни сифатида бутун дунё нишонлаб келади. Тиббиёт соҳасида шифокорларнинг ўрни ва маъсулияти билан бирга малакали ҳамшираларнинг ўрни хам беқиёс.

Сабаби беморни даволашда агар шифокор бор билим ва қобилиятини кўрсатса, малакали ҳамшира эса беморга рухий мадад бериб боришда ҳам ўзини намоён қилади.

Ҳозирги пайтда давлатимизда берилаётган имкониятлар шундан далаолат берадики, тиббиёт соҳасида нафақат малакали шифокор, балки малакали ҳамшираларга ҳам кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Тадбирни Навоий вилояти ССБ бошлиғи З.Расулов очиб берди. Сўнг саҳнага туман ҳокими ўринбосари К. Шамшиев сўзга чиқиб, соҳа ҳодимларини мазкур касб байрамлари билан қутлаб, уларнинг масъулиятли ишларида муваффаққият тилади.

Ҳамшира нафақат беморлар билан ишлаши балки ўзининг илмий фаолиятини ҳам олиб бориши кераклиги, бу борада мамлакатимизда жуда катта имкониятлар яратилганини ва бу имкониятлардан барча ўрта ва кичик тиббиёт ҳодимлари бўндан тўғри фойдаланиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Навоий вилояти ССБ бошлиғи З.Расулов “Боймурат” ОВПда узоқ йиллар давомида беъминнат халқ хизматида фаолият кўрсатиб келаётган ҳамшираларни ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Тадбир сўнгида ташриф буюрган барча мехмонлар  учун туман маданият бўлимининг фаол ўғил-қизлари ижросида дилрабо куй-қўшиқ ва рақслари билан ўз чиқишларини намойиш қилишди.

Конимех тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: