May 11, 2021

Судлар томонидан навбатдаги сайёр қабул

 

Юртимизда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аёллар ва ёшларнинг муаммоларини жойида ўрганиш, муаммолар ечими бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бугунги давр талаби сифатида майдонга чиқиб келаётгани барчамизга маълумдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ишларини янада жадаллаштириш ва аёллар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш бўйича берган топшириқларига кўра, “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилганлиги,шу муносабат билан хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг 11май куни Конимех тумани, “Бирлик” МФЙ биносида маҳаллада истиқомат қилувчи хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларини ҳал қилиш мақсадида сайёр қабул ташкил қилинди. Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳоров, Конимех туманадлия бўлими бошлиғи Н.Исроилов, Навоий вилоят адлия бошқармаси ходими Ш.Равшановлартомонидан “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи аёлларнинг 10 дан ортиқ мурожаатлари ўрганилиб, мазкур мурожаатлар муаллифларига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, мурожаатларда кўрсатилган муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган аёлларнинг муаммолари бўйича манзилли чора-тадбир режаси тузилганлиги, ушбу режа ижроси бўйича ҳар бир маҳаллада сайёр қабул ташкил қилиниши, ушбу сайёр қабуллар давом эттирилиши маълум қилинди.

 

Жиноят ишлари бўйича Конимех

 туман суди раиси                                                        Ф.Қаҳоров

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: