May 10, 2021

Рамазон ҳайитида 4 кун дам олинади

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 13 май куни нишонланади. 14-15 май кунлари ҳам ишланмайдиган кунлар деб белгиланди. 16 май эса якшанба.

 

Президент қарорлари билан, 2021 йилда қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланди.

13 май (Рамазон ҳайити), 14–15 май (қўшимча дам олиш кунлари) ишланмайдиган кунлар сифатида белгиланди.

Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

Қурбон ҳайити муносабати билан 20-22 июль дам олиш кунлари сифатида белгиланди. Бунда, 17 июль ва 24 июль учун дам олиш кунлари кўчирилади.

Шунингдек, 31 декабрь ҳам қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: