Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
May 6, 2021

ЙҲХБ ходимини урган Конимехлик “герой”

ЙҲХБ ходимини урган Конимехлик “герой”

 

Нуралиев Абдували (исмлари ўзгартирилган)онаси В.Шамсиеванинг номида бўлган “Ласетти” русумли, давлат рақамсиз автомашинани бошқариш учун ишончнома ва бошқа тегишли ҳужжатларсиз ҳайдаб чиқиб, Конимех туман ҳудудида хизмат вазифасини бажариб турган ИИБ ЙҲХБ ходимлари Ғ.Чиллаев, С.Сафоновва Б.Тиллоевлар томонидан тўхташ ишораси берилганда, А.Нуралиев ИИБ ЙҲХБ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, автомашинани тўхтатмасдан уйигача бошқариб келиб тўхташи давомида тезлиги юқорилиги сабабли автомашинани олд қисмини дарвозахонаси устинига уриб олган. Натижада, А.Нуралиевнинг ортидан етиб келган ИИБ ЙҲХБ ходими С.Сафоновнинг чап юз қисмига қўли билан бир марта муштлаб уриб, унга тан жароҳати етказган.А.Нуралиевнинг ноқонуний ҳаракатларини олдини олиш учун келган ИИБ ЙҲХБ ходими Ғ.Чиллаевнинг хизмат кийимида бўлган “бодикамера”сини кўкрак қисмидан пагони билан қўшиб юлиб олиб, унинг ҳаракатларини ёзиб олаётган тасвирларни қасддан йўқотиш мақсадида ерга уриб уни синдирган.

А.НуралиевЎзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 219-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб,
1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Иш юзасидан ашёвий далил сифатида олиниб, Ғ.Чиллаевнинг фойдаланувида бўлган бодикамера, унинг хизмат кийимидаги бир дона погони Ғ.Чиллаевга қайтарилди.

 

Жиноят ишлари бўйича

Конимех туман суди раиси                                                    Ф.Қаҳоров

 

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: