
Аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини ошириш, иқтисодиётнинг жадал ўсишини таъминлашда коррупцияни енгишга, давлат амалдорларининг ҳалол ишлашини таъминлашга, тиббиёт ва таълим соҳасига халақит бераётган тўсиқларни бартараф этишга устувор вазифа сифатида қаралмоқда.

Конимех тумани прокурори Руслан Рўзиев томонидан тумандаги Халқ таълими, Мактабгача таълим ҳамда тиббиёт соҳалари ходимлари иштирокида асосий эътиборни содир этилаётган коррупцион жиноятлар таҳлилига ва уларнинг келтириб чиқараётган сабаб ва омилларга қаратган ҳолда йиғилиш ўтказилди.

«Коррупция — ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган хавфли ҳодиса», — дея таъкидлади прокурор.
Йиғилиш давомида хато ва камчиликларни бартараф қилмаган, ўзига тегишли хулоса чиқармаган ходимларнинг жиноий жавобгарликкача бўлган масаласи қатъий ҳал этилиши ҳақида тўхталиб ўтилди.