Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
May 3, 2021

ЁШЛАР УЧУН ИМТИЁЗЛАР ВА БОШҚАЛАР – 1 МАЙДАН СОЛИҚ ТИЗИМИДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛАДИ?

Экспортёрларнинг дебитор қарздорликлари янгидан ҳисобланади.

Президент қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади. Дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланади.

Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспортёрларга «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни олиб кириш ва расмийлаштириш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импортёрларга қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилади.

25 ёшдан ошмаган ходимлар учун иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммаси қайтариб берилади

Президент фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 майдан 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади.

Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан, 7-ойдан бошлаб қайтарилади.

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга субсидиялар берилади.

1 майдан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади («Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан).

Худди шу кундан, «Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкини ижарага олишда ижара тўловларидан имтиёзлар тақдим этилади.

Деҳқон хўжалиги билан шуғулланувчи ёшларга субсидиялар берилади

«Ёшлар дафтари»га киритилган деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларга «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ҳамда «Aёллар дафтари» жамғармалари ҳисобидан уруғликлар ва кўчатларни харид қилиш учун БҲМнинг 8 баравари миқдоригача субсидия ажратилади.

Ўсимлик ёғи йил охиригача ҚҚСдан озод қилинади

Тегишли қонун билан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш, ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланмалар ҚҚСдан озод қилинади.

Шунингдек, 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда кунгабоқар ва пахта уруғлари, кунгабоқар ёғи ва пахта ёғи маҳсулотларига нисбатан экспорт божи жорий этилди.

Бўстонлиқ туманида алоҳида тартибда солиқ солиш тартибининг синов муддати якунланади

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 майдан 2021 йил 1 майгача Бўстонлиқ туманида тажриба тариқасида солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриятчилигининг алоҳида тартиби жорий этилганди.

Тажриба даврида жисмоний шахслар томонидан дам олиш уйлари, дала ҳовли, якка тартибдаги уй-жойлар ва яшаш учун мўлжалланган бошқа турар жойлар, шунингдек, айрим мол-мулк турлари солиқ органларининг таянч пунктлари томонидан солиқ солиш объектларининг ҳисобга қўйилгани тўғрисидаги бепул бериладиган гувоҳнома асосида ижарага берилиши кўзда тутилганди. 1 майдан тажриба даври якунланди.

 

Конимех туман адлия бўлими

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: