Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
May 3, 2021

«Манчестер Юнайтед» клуби мухлислари норозилик билдирмоқда

«Манчестер Юнайтед» мухлислари клуб раҳбариятидан норози эканини билдириб намойишга чиқмоқда. «Қизил иблислар» жамоасининг «Ливерпул»га қарши ўйини қолдирилди. Европа Суперлигасига олиб чиқиш ҳаракати мухлисларга ёқмаяпти.

Хабарларга кўра, бир қанча мухлис майдон ичига киришга муваффақ бўлган. Минглаб одамлар эса стадион ташқарисида тўпланиб, тартибсизликларни юзага келтирди.

Шунингдек, «Old Trafford»даги мухлислар полиция билан жанжаллашиб кетган.

Мунозаралардан сўнг, «Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти ўйин қолдирилгани ҳақида эълон қилди.

«МЮ» ва «Ливерпул» футболчилари стадионга бормасликка қарор қилган. Чунки мамлакат фуқаролари намойишлар ўтказаётган эди.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: