Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
Hi, How Can We Help You?

Blog

Aprel 30, 2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ходимлар томонидан хизматни ўташ тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5089-сонли қарори мазмун-моҳияти

Қарорга кўра, Миллий гвардия ходимлари Миллий гвардия тизимидаги таълим муассасалари ва бошқа муассасаларнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклида тайёрланади, Миллий гвардия ўқув марказларида белгиланган тартибда махсус касбий (бошланғич) тайёргарликдан ўтказилади.

Шунингдек, Миллий гвардия қўмондони тавсияси асосида олий ноюридик маълумотга эга бўлган ходимлар эгаллаб турган лавозими ва пул таъминоти сақлаб қолинган ҳолда Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида қайта тайёрланади.

Қарорга кўра, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддати 20 йилни ташкил этади, имтиёзли ҳисобланадиган давр ходимларга пенсия миқдори ҳисобланаётган вақтдагина инобатга олинади.

Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига яшаш ёки хизматни ўташ жойи бўйича қабул қилинади.

Шунингдек, Миллий гвардиянинг хизмат интизоми ва бенуқсон узлуксиз хизмати учун ташаббускор ва виждонли ходимларни тақдирлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фидойи ходими” идоравий кўкрак нишони таъсис этилди.

Қарор билан Миллий гвардия ходимларининг хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, хизматга ихтиёрий равишда ёши 18 дан кичик ва 30 дан катта бўлмаган, шу жумладан 30 ёшда Қўриқлаш бош бошқармаси ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларининг тегишли касбий тайёргарликка эга, тайёргарлик машғулотлари ва танлов босқичларидан ўтган ишчи ва хизматчилари орасидан (бундан тор доирадаги мутахассисликка эга бўлган номзодлар мустасно) танлаб олиш орқали Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

Номзод доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги Миллий гвардия бўлинмаларига тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: