Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларнинг бирида Конимех тумани ҳокими Мурод Эгамқулов қўл остида фаолият олиб борадиган туман молия бўлими бош иқтисодчиси Комил Нуримбетов ҳокимнинг кўплаб ноқонуний ҳаракатларни амалга оширгани тўғрисида мурожаат қилган.
Ўрганишлар давомида шу аниқ бўлдики, ушбу фуқаро туман ҳокимига асоссиз айблов қуйгани маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати Бош бошқармаси бош назоратчи- тафтишчиси У.Умаровнинг Навоий вилояти Конимех ҳокимиятининг 2017 йил 1 январдан 2019 йил 1 январигача бўлган даврдаги бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни шаклланиши ҳамда мақсадли ишлатилиши, йўналтирилиши юзасидан ўтказилган текшириши давомида ҳам фуқаро Комил Нуримбетов таъкидлаган фикрлар асоссиз эканлиги тасдиқланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси МЖтК40- моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб баҳоланиб, унга шу моддага асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Жарима давлат фойдасига ундирилган.
Конимех туман ҳокимлиги матбуот хизмати.