Hurmatli foydalanuvchilar! Sayt test rejimida, tarkibni to'ldirish bo'yicha ishlar olib borilmoqda. Noqulayliklar uchun uzr so'raymiz. Sayt ma'muriyati.
Hi, How Can We Help You?

Blog

Mart 27, 2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 03 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5017-сон Қарори мазмун-моҳияти ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 03 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5017-сон Қарори мазмун-моҳияти ҳақида

 

Конимех туман адлия бўлими

 

Қарорга кўра, 2021 йил 1 мартдан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишидаги кредити бўйича тўловларни ўз вақтида қайтараётган тадбиркорларга, уларнинг кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча, янги кредитлар бўйича жамғарманинг кафиллигидан яна фойдаланишга рухсат берилади.

2021 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

Тадбиркорлар томонидан тегишли рўйхатдаги товарлар Ўзбекистонга олиб кирилганда уларни олиб киришда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 180 кунга узайтирилади.

2021 йил 1 июлдан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига республика бюджетидан тегишли миқдорда субсидия ажратилади.

Қарорга кўра, “Ўзбекчорванасл” агентлиги марказий аппаратида Паррандачилик ва қуёнчилик соҳаларини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилиб, бу бўйича Агентлик директори ўринбосари лавозими жорий этилади.

2021 йил 1 апрелгача қуйидагилар учун Ҳукуматнинг захира жамғармасидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилади:

  • чорвамолларивапаррандаларозуқаситаркибинитаҳлилқилиш;
  • паррандаларкасалликлариташхисиниқўйишбўйичалабораторияларнизамонавийускуналарбиланжиҳозлаш.

Қарорга кўра, республикада фаолият юритаётган паррандачилик корхоналаридаги мавжуд паррандаларни турли касалликлар ва фавқулодда вазиятлар (электр энергияси ва табиий газдаги узилишлар) оқибатида нобуд бўлишини суғурталаш тартиби ишлаб чиқилади.

Бунда, паррандалар бош сонини суғурталаш бўйича суғурта товонининг 50 фоизигача бўлган қисми Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилган.

Шунингдек, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига:

ўзи ишлаб чиқарган тухум, парранда гўшти ва балиқ маҳсулотларини сотиш учун деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум ҳудудлардан ўрнатилган тартибда доимий савдо жойлари (нуқталари);

ҳар бир деҳқон бозорида ҳамда шаҳар (туман)даги аҳоли гавжум жойларда камида 2 тадан енгил конструкция асосида парранда ва балиқ маҳсулотлари сотишга мўлжалланган савдо дўконларини қуриш учун жой ажратилади.

2021/2022 ўқув йилидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Марҳамат енгил саноат техникуми негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Андижон ветеринария медицинаси техникуми ташкил этилади.

2021/2022 ўқув йилидан республикадаги барча ветеринария медицинаси ва агротехнологиялар техникумларида паррандачилик, ветеринария, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчилик йўналишларида мутахассислар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси асосида қабул квота параметрлари шакллантирилади.

Қарорга кўра, Қашқадарё вилоятининг Касби, Нишон, Миришкор ва Косон туманлари чорвачиликка ихтисослаштирилиб, ушбу туманларда замонавий чорвачилик комплекслари ташкил этилади.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: