Конимехда янгича тартибда манзилли ишлаш амалга оширилмоқда
Конимех туманида «темир дафтар”, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида («Ёшлар дафтари»), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида («Аёллар дафтари») рўйхатлар шакллантирилган бўлиб бу ишларни тизимли амалга ошириш мақсадида, мамлакатимизда жорий этилган «темир дафтар”лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида («Ёшлар дафтари»), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида («Аёллар дафтари») рўйхатлар шакллантириб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш амалга оширилмоқда.
Қайд этиш жоизки, сўнгги тўрт йилда туманда хотин-қизларнинг ўз бизнесини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини шакллантириш, бизнес ғояларини тайёрлашда консултатив ёрдам бериш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга тадбиркор аёлларга ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этишда зарур маслаҳатлар бериш ва амалий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ана шу мақсадда Конимех туманида “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”га кирган хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида туман сектор раҳбарлари томонидан навбатдаги ярмарка ташкил этилди.
Ярмаркада банд бўлмаган ёшлар, аёллар ва доимий даромади йўқ оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг касбий кўникма ва малакасига қараб 11 турдаги 300 миллион сўмлик асбоб-ускуналар, уй-рўзғор буюмлари ҳамда чорва моллари тарқатилди.
Конимех тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.