Hi, How Can We Help You?

Blog

Fevral 27, 2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ–6166-сон Фармони моҳияти ва аҳамияти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ–6166-сон Фармони моҳияти ва аҳамияти

 

Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ижро интизомини мустаҳкамлашда устувор вазифалар сифатида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар лойиҳалари тайёрланиши устидан шахсий назоратни ташкил этиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижрочиларга тезкор етказилиши, моҳияти ва аҳамияти кенг жамоатчилик ўртасида тушунтирилиши устидан шахсий назоратни таъминлаш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси амалда назорат қилинишини шахсан ташкил этиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида ОАВда шахсий фикр-мулоҳазаларини билдириш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида, тўлиқ ва натижали ижро этилиши шахсан танқидий таҳлил қилинишини таъминлашга эътибор қаратишлари лозимлиги белгиланган.

Бунда Адлия вазирлигига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалга оширилишини таъминлаш юзасидан ўрганишлар олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш, “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” рукни остида жамоатчилик назорати воситаларидан кенг фойдаланиш,  қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг амалда бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ва омилларни аниқлаш, давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш каби қўшимча вазифалар юклатилди.

Бундан ташқари, Адлия вазирлигига “Ijro.gov.uz” орқали қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни“Ijro.gov.uz” тизимига киритади ва тизим орқали уларнинг ижро этилишини назорат қилиш ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотни ҳар ойда Президент Администрацияси ва Ҳукуматга киритиш вазифалари ҳам юклатилган.

Шунингдек, Фармонда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнингҲукумат тизимидаги ташкилотлар томонидан ижро этилишини“Ijro.gov.uz” тизимида назорат қилиш, “Ijro.gov.uz”да Ҳукумат тизимидаги ташкилотлар – масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текшириш каби вазифалари ҳам назарда тутилган.

Бундан ташқари, Ҳисоб палатаси “Ijro.gov.uz”да масъул ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади ҳамда уларни назоратдан ечади, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан кўриб чиқилган таклифлар бўйича Президент Администрациясига хулосаларни киритади ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро ҳолати бўйича ҳар чоракда Президент Администрациясига ахборот киритиб боради.

Шу билан бирга, Фармонда Президент Администрацияси томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, зарурат бўлганда, назоратдан ечилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни қайта назоратга қўйиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлармуддатини узайтириш бўйича Ҳисоб палатаси томонидан берилган хулосаларни кўриб чиқиш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро этилишини ташкил этиш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ижро интизомини таъминлашдаги масъулиятини кучайтириш юзасидан Президентга таклифлар киритиб бориш каби ваколатлар ҳам белгиланган.

Фармонда белгиланишича, 2021 йил 1 апрелдан барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда вилоят ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарлари Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилиб лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 майдан ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат “Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилади.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: