Fevral 12, 2021

Қонунчиликдаги ўзгаришлар таҳлили ва муҳокамаси

Сир эмаски, бугунги кунда судлар аҳоли билан яқиндан фаолиятолиб бориб, янги босқичга чиқяпти. 05.02.2021 йилда Конимех туман “Бирлик” МФЙ биносида “Қонунчиликдаги ўзгаришлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳоров қонунчиликда бўлаётган янгиликлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларга қонунчиликда рўй бераётган ўзгаришлар яъни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон РеспубликасинингЖиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-664-сонли, “Судқарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Респyбликасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-665 сонли ҳамда Ўзбекистон Респyбликасининг 2021 йил 14 январдаги “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учyн жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-667 сонли қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиниб,тушунтириш ишлари олиб борилганлиги, манзилли тарғибот тадбирлари давомэтаётганлиги маълум қилинади.

 

ЖИБ Конимех туман суди раиси                                               Ф.Қаҳоров

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: