Бугунги кунда туманнинг умумий ер майдони 9.25 минг кв км ни ташкил этади.
Конимех туманида аҳоли сони 36179 (ўттиз олти минг бир юз етмиш тўққиз) нафар кишини ташкил этади, шу жумладан аёллар 17099 (ўн етти минг тўқсон тўққиз) та. Меҳнатга лаёхатли ёшда бўлган кишилар сони 24803 (йигирма тўрт минг саккиз юз уч), шу жумладан аёллар сони 12152 (ўн икки минг бир юз эллик икки) нафар. Шундан ўртача банд аҳоли сони 18005 (ўн саккиз минг беш) нафар киши бўлиб, шундан аёллар сони 8699 (саккиз минг олти юз тўқсон тўққиз) ни ташкил этади. Нафақахурлар сони 5106 (беш минг бир юз олти)та.
Тумандаги умумтаълим мактаблар сони 37 та бўлиб, шундан умумтаълим мактабларида ўқиётган умумий ўқувчилар сони жами 7195 (етти минг бир юз тўқсон беш) та ташкил этади. Туманимиздаги мактабгача тарбия муассасалари сони 13 та бўлиб, ундаги тарбияланувлар сони 1647 (бир минг олти юз қирқ етти)та.
Конимех туманида жами хужалик юритувчи субъектлар сони 1024 (бир минг йигирма тўрт)та, шундан фаолият юритмаётганлар сони 32 (ўттиз икки) та, шундан тадбиркорлик субъектлари сони 27 (йигирма етти)та, тугатилганлари сони 47 (қирқ етти) та, янги очилганлар 233 (икки юз ўттиз уч) та, фермер хужаликлари сони 203 (икки юз уч)тани ташкил этади.
Туманимизда жами оилалар сони 10207 (ўн минг икки юз етти)та, хонадонлар сони 8643 (саккиз минг олти юз қирқ уч) та, (туғилган)лар сони 796 (етти юз тўқсон олти)та, вафот этганлар сони 217 (иик юз ўн етти)та бўлиб, никох қайд этилганлар сони 271 (икки юз етмиш бир)та, ажралишлар 33 (ўттиз уч)тани ташкил этади. Туманимизга кучиб келганлар (бошқа туманлардан ва ҳ.к) 386 (уч юз саксон олти)та, туманимиздан кучиб кетганлар (бошқа Республикасдан ташкири ва вилоятларга) 357 (уч юз эллик етти)тани ташкил этади.