Fevral 12, 2021

ТАДБИРКОРЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

Кейинги йиллара юртимизда барча соҳалар сингари тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам устувор вазифа сифатида белгиланди.

Хусусан, “Ҳар бир оила тадбиркор” шунингдек “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурларининг ҳаётга тадбиқ этилиши ёшлар тадбиркорлигини кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Тадибкорларга яратилаётган бундай имтиёзлар соҳада ишбилармонлар сафининг йилдан-йилга кенгайишига олиб келмоқда.

Конимехлик Турсунқулова Шахноза 2020 йил апрель ойида “Амина Мирмаота” оилавий корхонасини ташкил этиб унинг натижасида нон ва нон маҳсулотлари ҳамда етти хил турдаги пишириқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ҳозирда корхонада 3 нафар аёллар дафтарида руйхатда турувчи  хотин-қизлар ўзларининг доимий иш ўринларига эга бўлишди.

Конимехлик Турсунқулова Шахноза 2020 йил апрель ойида “Амина Мирмаота” оилавий корхонасини ташкил этиб унинг натижасида нон ва нон маҳсулотлари ҳамда етти хил турдаги пишириқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ҳозирда корхонада 3 нафар аёллар дафтарида руйхатда турувчи  хотин-қизлар ўзларининг доимий иш ўринларига эга бўлишди.

Мазкур фаолиятини йўлга қўйиш учун тадбиркор “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида банкдан  ўттиз миллион  сўм имтиёзли банк кредити расмийлаштирган бўлса шунинигдек, худди шу миқдорда ўз маблағини йўналтирди.  Айни чоғда Хитой давлатида ишлаб чиқарилган ускуналарда маҳаллий хотин-қизлар бир кунда беш юздан ортиқ нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Шунинигдек, қандолатчилик маҳсулотлари ҳам маҳаллий бозорда ўз харидорларини топиб улгурди.

Юртимизда яратилаётган бу каби имкониятлар тадбиркорларнинг эртанги кунга умид ва ишончини янада мустаҳкамламоқда. Қаҳрамонимиз яқин истиқболда маскур тармоқни кенгайтириш мақсадида банкдан имтиёзли кредит олган ҳолда ишлаб чиқаришнинг янги турларини амалиётга тадбиқ этишни мақсад қилган.

Провардида аёллар ҳамда ёшлар давтарида руйхатда турган аҳолининг эҳтиёжманд қатламининг бандлигини таъминлаш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни нафақат ички бозорга балки мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ҳам етказиб беришни ният қилган.

КОНИМЕХ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: