Тадбирда, туман ҳокимининг маслаҳатчилари О.Жангиров, Д.Умирбоева, туман ХТБ раҳбарининг ўринбосари Г.Сержанова, маънавият ходимлари ва бир қатор адабиётшунос ўқитувчилар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.
Сўзга чиққанлар, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас, умрбоқий асарларини юртимизда кенг тарғиб этиш ва абадийлаштириш, шоирнинг таваллуд санасини адабиёт ва маърифат байрами сифатида ҳар бир маҳалла, таълим муассасалари, ташкилотларда юксак даражада уюшган ҳолда нишонлаш лозимлиги хусусида фикр билдиришди.
Санъат усталари, 16 ва 28 мактаб ўқувчилари, “Ёшлик”маъданият ва спорт маркази бадиий жамоасининг чиқишлари тадбирга файз киритди.