Yanvar 29, 2019

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив

техникани, шунингдекмашина-трактор парклари,

устахоналар ва сервис пунктларининг

асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш

тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3699-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, 1993й, 9-сон, 320-модда) 6,25-моддаларига асосан,

 

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

  1. Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини

 

техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими (М.Ачилов), Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Конимех тумани бўлими билан биргаликда:

техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юбориш;

техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юбориш;

техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3699-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилиш топширилсин.

  1. Мазкур қарор “Кенимех таны” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  3. Қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Туман ҳокими                                             М.Эгамқулов

 

 

Туман ҳокимининг

2019 йил 28- январдаги

45 – сонли қарорига

1-илова

 

Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш

ИШ РЕЖАСИ

 

Техника номи Техника русуми Техник кўрикдан ўтказиш муддати Техник кўрикдан ўтказиш манзили Техник кўрикдан ўтказиш

санаси

1 Ҳайдов тракторлари Магнум, Арион-630, TS-135, BT-150, Т-60.70 ва бошқалар 09:00-16:00  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман “Агросервис” МТП МЧЖ ва фермер хўжаликлари

02.06.2019 йил
2 Чопиқ тракторлари ТТЗ-80-11, МТЗ-80, ТТЗ-100-11, Т-28х4МС1 09:00-16:00 02.03.2019 йил
3 Транспорт тракторлари МТЗ-82, ТТЗ-80-10, Т-28х4МС1 09:00-16:00 15.06.2019 йил
4 Трактор тиркамалари 2ПТС-4-793 А

 

09:00-16:00 01.08.2019 йил
5 Ғалла ўриш комбайнлари Кейс, Класс

 

09:00-16:00 10.02.2019 йил
6 Кулътиваторлар КХУ-4 09:00-16:00 02.03.2019 йил
7 Мелиоратив техникалар ЭО-652, ЭО-4111, ЭО-3211 09:00-16:00 01.06.2019 йил
8 Пахта экиш сеялкалари Кейс, стх-4 09:00-16:00 24.02.2019 йил
9 Ер текислагич П-4 09:00-16:00 27.02.2019 йил
10 Омочлар ПЯ-3-35, ПОН-3+1 ва бошқалар 09:00-16:00 02.06.2019 йил
11 Чизеллар ЧКУ-4 А 09:00-16:00 28.02.2019 йил
12 Тишли бараналар БЗ-1,0 09:00-16:00 28.02.2019 йил
13 Пушта олгичлар 09:00-16:00 28.02.2019 йил
14 Пуркагичлар ОВХ-600, ВП-1 09:00-16:00 26.03.2019 йил
15 Минерал ўғит сепгичлар НРУ-0,5

 

09:00-16:00 26.03.2019 йил
16 Ўт ўргичлар Кир-1,5 09:00-16:00 20.04.2019 йил
17 Юклагичлар LW-500F, XG-955H 09:00-16:00 01.06.2019 йил
18 Ғалла экиш сеялкалари С3-3,6

 

09:00-16:00 10.06.2019 йил
19 Машина-трактор парклари ва устахоналарнинг асбоб-ускуналари вд-201, 1м63н, 21н16м, тд-317, м-2888, нт-350

 

09:00-16:00 10.06.2019 йил

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2019 йил 28- январдаги

45 – сонли қарорига

2-илова

 

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби

Л.Мирзаев Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Конимех туман бўлимининг катта инспектори, ишчи гуруҳ раҳбари
Ғ.Тулаев Туман “Агросервис” МТП МЧЖ раҳбари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
С.Қудратов Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
                                                   А Ъ З О Л А Р И
М.Ачилов Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи
А.Азирбаев Туман Фермер,деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Ғ.Шодмонов Туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи
А.Турсунов АТБ “Агробанк” туман филиали бошқарувчиси
И.Нурназаров Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
Ж.Қурбанбаев Туман Статистика бўлими бошлиғи
Ф.Буриев Туман Давлат хизматлари маркази директори

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: